Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» “Бугун ахборотни қандай усулда тарқатиш керак?”

“Бугун ахборотни қандай усулда тарқатиш керак?”

17 февраль 2021, Среда
1 310
0
Шу ва бошқа саволларга бугун Каттақўрғон шаҳрида идора ва ташкилотларнинг матбуот котиблари ҳамда блогерлар иштирокида ўтказилган ноанъанавий давра суҳбатида жавоб изланди.
- Шаҳримиз ободлиги, жамиятимиз ривожи бугун сизнинг муаммоларга бефарқ бўлмаслигингизга, турли усулларда тарқатилаётган ахборотларнинг савияси ва кўламига ҳам боғлиқ,-деди Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Жамшид Носиров. – Шу маънода бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши тажриба алмашиш борасида муҳим аҳамият касб этади.
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Манноб Ибодуллаев давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, уларнинг халқ олдидаги ҳисобдорлигини ошириш ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини холис ва тезкор етказиб беришда Ахборот хизмати раҳбарлари ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни, бугун ижтимоий тармоқларда тарқалаётган нохолис фикрларнинг олдини олишнинг самарали усулларига тўхталди.
Тадбир давомида иштирокчилар уч гуруҳга бўлинган ҳолда хабарлар ва мақолаларни   тезкор ва холис тарзда ёзиш ва   ёритиш усуллари бўйича амалий машғулотларни бажаришди. Гуруҳларнинг тақдимоти бўйича экспертлар фикрлари тингланди.
Қатнашчилар китоб ва китобхонлик, босма ва электрон нашрларга, ижтимоий тармоқларга ахборот жойлаштириш кўникмаси ва бошқа мавзуларда ҳам фикр юритди.
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар
 бошқармаси ахборот хизмати
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle