Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Блогерлар ўртасида ўтказиладиган танловнинг НИЗОМИ

Блогерлар ўртасида ўтказиладиган танловнинг НИЗОМИ

03 май 2019, Пятница
2 071
0

Блогерлар ўртасида ўтказиладиган танловнинг

НИЗОМИ


Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти Самарқанднинг архитектураси ва ободончилигига бефарқ эмасмиз мавзусидаги материаллар танловига Ўзбекистондаги барча блогерларни таклиф этади.


Блогерлар танловида кимлар иштирок этади?

1.1. Блогерлар танловида интернет тармоғида ўзининг саҳифаси (блог, веб-сайт), Telegram'даги шахсий канали, ижтимоий тармоқларда саҳифалари бўлган Ўзбекистон фуқаролари, шу билан бирга, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи, аммо фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнашиши мумкин.

1.2. Танловда матн шаклидаги постлар, ҳар бир материалга чекланган миқдорда фото ва видео (5 донадан ошмаган фотосуратлар, 20 МВ гача бўлган ҳажмда видеофайллар) қабул қилинади.

1.3. Танловда иштирок этаётган блогерларнинг фикрлари шахсий характерга эга бўлиб, унинг тўғрилиги учун фақат муаллифнинг ўзи жавобгар бўлади. Ташкилотчиларнинг фикри блогер ва ўқувчилар фикридан фарқ қилиши мумкин.


Танловнинг мақсад ва вазифалари

2.1. Лойиҳанинг мақсади мамлакатда фаолият юритаётган блогерлар ўртасида ижтимоий долзарб мавзуларни қамрайдиган блогерлик фаолиятини шакллантириш; профессионал блог юритиш кўникмаларини ривожлантириш; Самарқанднинг тарихий архитектурасини асраб қолиш ва замонавий қиёфаси қандай бўлиши кераклиги бўйича аҳоли муносабатини шакллантиришга ҳисса қўшиш; жойларда ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларининг асл аҳволи қандайлиги тўғрисида мутасаддиларнинг масъулиятини ошириш пировардида Самарқанд вилоятининг туристик салоҳиятини намойиш этиш, вилоятнинг ўзига хос тарихи, ҳудудда истиқомат қилаётган миллат ва элатлар маданияти ҳамда ўзига хос анъаналарини тарғиб этишдан иборат.

2.2. Лойиҳанинг вазифалари – ўзбек ва рус тилларида блог юритувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳамда интернет тармоғида фойдали ресурсларни янада бойитишга ҳисса қўшиш.

2.3. Блогерлар танловининг молиявий таъминоти ва ташкилий тадбирлари Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти томонидан амалга оширилади. 


Танловни ўтказиш тартиби

3.1. Танловда 2019 йилнинг 1 майдан 20 июнигача бўлган вақт оралиғида тақдим этилган материаллар иштирок этиши мумкин.

3.2. Материаллар 2019 йилнинг 20 июнь куни соат 23.59 гача ташкилий қўмита томонидан қабул қилинади. Ушбу муддатдан кечиккан иштирокчиларнинг блогпостлари танловга қабул қилинмайди.


Блогпостга қўйилган талаблар

4.1. Блогпостлар ҳажми чекланмаган миқдорда матн кўринишда бўлиши лозим. 

4.2. Мавзунинг мазмунини бойитишга хизмат қилиши мумкин бўлган 5 (беш) донагача фотосурат ҳамда 20 МВ гача бўлган ҳажмда видеофайл илова қилиниши мумкин. 

4.3. Фотосурат ёки видеофайл илова қилинган материал бошқаларига нисбатан алоҳида устунлик бермайди.  

4.4. Материаллар танлов мавзуси бўйича ёзилиши лозим. Уларнинг сони чекланмаган. Камида учта блогпост ёзган муаллиф бошқаларга нисбатан устунликка эга бўлади.


Ижодий ишларни баҳолаш тартиби

5.1. Танловга келиб тушган ижодий ишларни ташкилотчилар томонидан тайинланган ва малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолайди. 

5.2. Ҳакамлар ҳайъати блогпост ҳақида Интернет тармоғида фойдаланувчилар томонидан билдирилган фикрларни инобатга олиши мумкин.

5.3. Ҳакамлар танловга тақдим этилган ижодий ишларни 5 баллик тизимда баҳолашади. 


Мукофотлар

 6.1. Энг яхши деб топилган блогпостларнинг уч нафар муаллифи қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, ўз оригиналлиги билан ажралиб турган ижодий ишлар муаллифлари ҳам тақдирланиши мумкин.


Танлов якуни

7.1. Танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан бўлган ғолиб ва совриндорлар Самарқандга ташкилотчилар ҳисобидан таклиф этилади.  


Якуний қоидалар

 8.1. Блогерлар танловига келиб тушган ижодий ишларни бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, чоп этиш учун танлов ташкилотчисининг розилигини олиш шарт.

8.2. Зарурият туғилганда ташкилотчилар томонидан танлов низомига ўзгартириш киритилиши мумкин.

8.3. Танлов давомида юзага келган ва ечими ушбу низомда назарда тутилмаган муаммоли вазиятлар ташкилотчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан ҳал қилинади.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle