Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқанддаги ягона мобил жавонга эга архив биноси Паст Дарғомда иш бошлади

Самарқанддаги ягона мобил жавонга эга архив биноси Паст Дарғомда иш бошлади

26 октябрь 2019, Суббота
366
0
Паст Дарғом туманида “Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллиги” муносабати билан янги архив биноси фойдаланишга топширилди.
Бинонинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов,  “Ўзархив” агентлиги директори М.Юсупов, туман ҳокими Ш.Худойбердиев, соҳа фахрийлари ҳамда ходимлари иштирок этди.Янги бинонинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 158 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланган. Бино энг замонавий жиҳозлар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланган. Асосийси, бино вилоятда ягона ҳисобланган мобил жавон билан жиҳозланган.
Бугун архив идорасида 71 минг 564 та сақлов бирлигидаги ҳужжатлар мавжуд.
11 нафар ходим ишлайдиган идорада кейинги икки йилда 952 сақлов бирлигида ҳужжатларнинг 58 минг кадр электрон варианти яратилди.Тадбир давомида соҳа ходимлари ва фахрийларга  эсдалик совғалари топширилди.
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle