Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасалари матбуот котиблари фаолиятига баҳо берилди

Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасалари матбуот котиблари фаолиятига баҳо берилди

21 ноябрь 2019, Четверг
357
0
Бугун олий таълим муассасаларида ахборот хизмати фаолияти қай даражада ва таълим тизимида рўй бераётган ислоҳотлар, янгиликлардан қанчалик хабардормиз?

Бугун вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган “Таълим тизими ахборот хизматлари раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги ўқув-семинарида шу масалаларга эътибор қаратилди.

Вилоятимиздаги олий таълим муассасаларининг ахборот хизмати вакиллари иштирок этган тадбирда матбуот котибларига қўйилаётган вазифалар қай даражада бажарилаётгани ва эътибордан четда қолаётган масалалар муҳокама этилди.

Жумладан, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими бошқаруви раиси Фармон Тошев матбуот котибининг қандай ишлаётгани у тайёрлаётган ахборотлар билан баҳоланишига эътибор қаратди. 

Тадбирда тажрибали мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ўтилди. Ўз навбатида матбуот котиблари тажриба алмашишди.
- Холис, тезкор ва ҳаққоний фаолият юритишимизда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта,-дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Турсунова. – Яна бир аҳамиятли жиҳати, маҳоратли мутахассислар томонидан ўтилган маҳорат дарслари касбий фаолиятимиз давомида қўл келади. Қолаверса, бугунги ўқув-семинарида ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашиш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Менга айниқса, Самарқанд ветеринария медицинаси институти матбуот котибининг пресс-клуб борасидаги тажрибаси ёқди.
Олий таълим муассасаларида матбуот котиблари аолиятига тўсиқ бўлаётган муаммолар ўрганилди ва бу борада таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle