Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Cамарқанд вилоятидаги 27 252 нафар ишсиз аёлнинг қарийб 22 минг нафари бандлиги таъминланган

Cамарқанд вилоятидаги 27 252 нафар ишсиз аёлнинг қарийб 22 минг нафари бандлиги таъминланган

26 ноябрь 2019, Вторник
21
0
Бу ҳақда бугун  Самарқанд вилоят Матбуот уйида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова иштирокида вилоятда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш масалалари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида сўз юритилди.
- Вилоятдаги 5408 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг 4304 нафарига турли ёрдамлар кўрсатилди,-деди Гавҳар Алимова.- Шу билан бирга маҳаллий ҳокимликлар, ҳомийлар кўмагида 196 та оилалар уй-жой билан таъминланди. 120 нафар аёлларга Хотин-қизлар жамоат фонди ҳисобидан уй-жой учун бошланғич тўловлари тўлаб берилди.
Вилоятда жами оилавий ажримлар 2889 тани ташкил этган. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 267 тага камайган. Аммо Пахтачи, Жомбой, Булунғур туманларида бу борада кўрсаткичлар ошган. 
Шунингдек, тадбирда Самарқанд шаҳри мисолида оналик ва болаликни муҳофаза этиш, ижтимоий реабилитация қилиш, мослаштириш ва бошқа масалаларда маълумот берилди.
Тадбир иштирокчилари “Овози Самарқанд” газетасининг ташкил этилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Матбуот уйи музейи билан танишди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси