Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Коррупционерлар ярим йилда 1,6 триллион миқдорда зарар етказган

Коррупционерлар ярим йилда 1,6 триллион миқдорда зарар етказган

26 ноябрь 2019, Вторник
22
0
Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи ярмида коррупцияга боғлиқ жиноятлар оқибатида 1,6 триллион зарар етказилган. Коррупция нафақат пора, балки қариндош-уруғчилик, манфаатлар тўқнашуви, овозлар сотиб олиниши, ички ахборотни сотиш, ноқонуний бойлик орттириш, ҳомийлик қилишга мажбурлаш ҳамдир.
Бу каби фикрлар Самарқандда ўтказилган «Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш» мавзуидаги семинар-тренингда билдирилди.
Мазкур семинар оммавий ахборот воситалари, ахборот хизматлари, блогерлар учун семинар Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилди.
- Мазкур лойиҳа Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида республикамизнинг 11 та ҳудудида амалга оширилмоқда,-деди Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери Қобил Хидиров. – Ушбу семинар-тренингларда журналистларнинг дата-журналистика инструметлари асосида коррупцияга оид таҳлилий, журналистик суриштируви материалларини тайёрлаш, очиқ маълумотлар базалари билан ишлаш сингари мавзуларда тақдимот ва амалий машғулотлар ўтказишимиз уларнинг келгуси фаолиятларида қўл келади деб ўйлаймиз.
Тренингда  Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар, жамоатчилик назоратининг аҳамияти. бу борада янги медиа технологиялар, халқаро тажриба, маълумотларни текшириш, журналист хавфсизлиги каби мавзуларга ҳам урғу берилди.
Мазкур лойиҳа дата-журналистика имкониятларидан фойдаланган ҳолда оммавий ахборот воситалари вакилларининг коррупция ҳолатларини ёритиш салоҳиятини оширишга ҳамда давлат ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган.
Шунингдек, лойиҳа доирасида коррупцияга қарши курашишда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида вебинарлар, журналистлар ўртасида коррупцияга қарши энг яхши материаллар мини-танловини ўтказиш кабилар кўзда тутилган.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси