Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Вилоят қишлоқ хўжалигида 2,4 триллион сўмлик 731 та лойиҳа амалга оширилган

Вилоят қишлоқ хўжалигида 2,4 триллион сўмлик 731 та лойиҳа амалга оширилган

28 ноябрь 2019, Четверг
16
0
2019 йил давомида қишлоқ хўжалигининг 9 та йўналиши бўйича қиймати 2,4 триллион сўм бўлган 731 та лойиҳа амалга оширилган. Натижада 2,9 минг гектар майдонда интенсив боғ, 233 гектар майдонда балиқчилик ҳавзалари, 3,5 минг қути асалари оиласи, 252 гектар ерда замонавий иссиқхона, 178 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга корхоналар ишга туширилган. Бу келгусида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни ва қайта ишлаш даражасининг сезиларли равишда ошишига замин яратади. 
Бу ҳақда Самарқанд вилояти Матбуот уйида “2019 йил қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари, вилоят аҳолисини арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда кластер тизимининг афзалликлари» мавзусидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Абдумажид Нурқулов дастлаб 2019 йилда вилоятда пахта, ғалла, мева-сабзавот, узум ва чорва маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорга чиқариш ҳамда интенсив боғлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар, соҳада 2020 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифа ва истиқболли лойиҳалар ҳақида гапириб берди.
- Бугун кўрилаётган мавзу иқтисодиётимиз ва халқ фаровонлигини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади, - деди А.Нурқулов. – Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мўл, сифатли, ички ҳамда ташқи бозор талабларига мос равишда етиштириш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан, жорий йилда вилоятимизда бу борада амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туфайли умумий ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари талабга нисбатан анча кўп бўлди. Масалан, ғалладан олинган ялпи ҳосил 664,8 минг тоннани ташкил этди ёки фермер хўжаликлари томонидан давлатга шартномадаги 318,4 минг тонна ўрнига 364,3 минг тонна ғалла сотилди. Гарчи пахта етиштириш оғир кечган бўлса-да, 103 миллиард сўм даромад олинди. Мева-сабзавот, полиз, чорва ва парранда маҳсулотлари, узум, картошка етиштириш натижалари ҳам юқори бўлди.
Шунингдек, матбуот анжуманида кластерларнинг вилоятимиз қишлоқ хўжалиги ривожида локомотивга айланиши, тизимнинг афзалликлари, унинг пахтачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавот етиштиришда кенг қўлланилаётгани, дастлабки самаралари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси