Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » 2021 йилгача дарахтларни кесишга рухсат берилмайди

2021 йилгача дарахтларни кесишга рухсат берилмайди

28 ноябрь 2019, Четверг
16
0
Бу ҳақда вилоят Матбуот уйида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  бошқармаси бошлиғи Даврон Очилов иштирокида Президентимизнинг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атрофмуҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжуманида билдирилди.
Ушбу фармонга асосан 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йилнинг охиригача юртимизда дарахтлар кесилишига мораторий жорий этилган. Бу даврда ваколатли давлат органларига давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо дарахт ва бута навларини кесилишига рухсатнома бериш ман этилади.
- Концепцияни амалга ошириш юзасидан 2019-2021 йилларда бажариладиган ишларнинг режаси тасдиқланди, - деди Д.Очилов. – Бу билан атроф-муҳитга атропоген таъсирни камайтиришга эришиб, табиатни муҳофазасидаги ишларни янги босқичга кўтариш белгиланган. Жумладан, қишлоқ хўжалигида сув ресурслари йўқотилишини 10 фоизга камайтириш, оқава сувларни тозалаш самарадорлигини 80 фоизгача ошириш, заҳарли ташламаларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишини 10 фоизга (2,492 миллион тоннадан 2,243 миллион тоннага) камайтириш белгиланган. 
Шунингдек, транспорт воситаларининг 80 фоизини газ ёқилғиси ва электр двигателларига ўтказиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни 3,5 фоиз (1,5 миллион гектар)дан 12 фоиз (5,4 миллион гектар)га кўпайтириш, аҳоли маиший чиқиндиларини тўплаш ва олиб кетишни тўлиқ таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлашни 65 фоизга етказиш режалаштирилган.
Матбуот анжуманида бир қатор таклифлар билдирилди. Мутахахассислар журналистларнинг саволларига батафсил жавоб беришди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси