Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Ўтган ўн ойда вилоятда қарийб 4 мингта қишлоқ хўжалиги техникалари рўйхатга олинган

Ўтган ўн ойда вилоятда қарийб 4 мингта қишлоқ хўжалиги техникалари рўйхатга олинган

28 ноябрь 2019, Четверг
19
0
Шундан 3 минг 622 таси трактор ва ўзи юрар машиналар, 375 таси машина ва агрегатлардан иборат.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан журналист ва блогерларга маълумот берилди.
Шунингдек,  инспекция томонидан 3 минг  622 та давлат рақам белгилари ҳамда 3 минг 665 та техник паспорт берилиши таъминлангани айтиб ўтилди.
-Мазкур йил давомида вилоятимизга 1150 та ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлар келтирилди,-деди инспекциянинг катта инспектори Санжар Қурбонов. -  Шу билан бирга вилоятдаги пахта хом ашёси етиштириш билан шуғулланаётган агрокластерлар томонидан хорижий давлатлардан 4 та замонавий пахта териш машиналарининг келтирилиши бу соҳадаги ишларнинг анча илдамлашига имкон яратди.
Бундан ташқари,  инспекция томонидан ривожланган хорижий давлатлардан замонавий диагностика асбоб-ускуналари келтирилиши юзасидан қўшимча лойиҳалар   амалга оширилмоқда.
Мутахасcислар журналист ва блогерни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб беришди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси