Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Журналистлар Булунғурда 100 фоиз маҳсулоти экспорт қилинадиган корхона фаолияти билан танишди

Журналистлар Булунғурда 100 фоиз маҳсулоти экспорт қилинадиган корхона фаолияти билан танишди

29 ноябрь 2019, Пятница
13
0
Бугун самарқандлик журналист ва блогерлар учун Булунғур туманида пресс-тур ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлиги, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида анъанавий ташкил этилиб келинаётган пресс-тур давомида иштирокчилар “Samarkand Garden plast” қўшма корхонасида бўлишди. 
3 йил олдин иш бошлаган мазкур мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхонасида соатига 3 тонна маҳсулот тозаланиб, майдаланади ва сараланган ҳолда қадоқланади. 150 киши иш билан банд бўлган ушбу корхонанинг маҳсулотлари 100 фоиз хорижга экспорт қилинади.
Шунингдек, 1400 гектар ер майдонига эга корхонада мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳам йўлга қўйилган.
Туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараларини оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида уюштирилган пресс-турда иштирокчилар “Булунғур I” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишишди.
Улар жамиятнинг узумни қайта ишлаш корхонаси фаолияти, келгусидаги режалар, хусусан, хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилаётган 10 га яқин янги лойиҳалар ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси