Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун намунавий саволлар РЎЙХАТИ

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун намунавий саволлар РЎЙХАТИ

27 ноябрь 2019, Среда
39
0
Ахборот хизмати фаолиятига алоқадор мавзулар бўйича 
  1. Ахборот хизматининг асосий фаолият йўналишлари деганда нималар тушунилади?
 
 2. Универсал Ахборот хизмати ходими. У қандай талабларга жавоб бериши керак?
 
 3. Пресс-релиз нима? Пресс-релиз тайёрлаш жараёнида нималарга эътибор бериш керак?
 
 4. Пресс-релизнинг қандай турлари мавжуд?
 
 5. Анонс, пресс-релиз, пресс-кит ва маълумотномаларни тарқатишнинг қандай илғор усуллари мавжуд?
 
 6. Қандай ҳолатларда Ахборот агентликлари хизматидан фойдаланиш зарур?
 
 7. Пресс-тадбирларда интервью берувчилар билан қандай ишланади?
 
 8. Матбуот анжумани нима?
 
 9. Матбуот анжуманини ўтказишда энг кўп қандай хатоларга йўл қўйилади?
 
 10. Қўшимча тарқатма материаллар қандай тайёрланади?
 
 11. Пресс-тадбирлар мониторингини амалга ошириш?
 
 12. Ташкилот фаолиятида янгиликлар сайтлари, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлардаги каналлар, блоглар ва бошқалардан қандай фойдаланиш мумкин?
 
 13. Медиарежалаштириш нима?
 
 14. Ахборот узатишда ОАВ вакиллари билан мулоқотда юзага келадиган муаммолар?
 
 15. Медиакит нима?
 
 16. Жамоатчилик билан алоқалар деганда нималар тушунилади?
 
 17. Пресс-пул ташкил этиш ва унинг таркибини шакллантириш қандай амалга оширилади?
 
 18. Корпоратив имиж қандай шакллантирилади? Ташкилот имижини яратишда Ахборот хизматининг иштироки қандай?
 
 20. Вербал ва новербал мулоқот деганда нимани тушунилади?
 
 21. Иш фаолиятида қандай визуал инструментлардан фойдаланасиз?
 
 22. Инқирозли коммуникация нима?
 
 23. Инқирозли ҳолатларда асосан қандай хатоларга йўл қўйилади?
 
 24. Инқироз пайтида риоя қилинадиган 10 та оддий қоидани биласизми? Инқирозли ҳолатларни моделлаштириш қандай амалга оширилади?
 
 25. Блогер ким? Қандай фаолият билан шуғулланади?
 
 26. Веб-сайт деганда нималар тушунилади?
 
 27. Веб-сайтда корхона ҳақида маълумотлар бериш тўғрими?
 
 28. Телеграм мессенжери деганда нималар тушунилади? Телеграм
 
 канали-чи?
 
 29. Веб-сайтга ахборот қанча муддатда жойлаштирилиши мумкин?
 
 30. Фейсбук ижтимоий тармоғига қандай таъриф берасиз?
 
 
 
 Соҳага оид қонунчилик бўйича
 
 
 31. Ахборот соҳасига доир қонун ҳужжатлари билан танишмисиз, уларни амалда қўллай оласизми?
 
 32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сон қарори асосида давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматларининг асосий вазифалари нималардан иборат?
 
 33. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳақида нималарни биласиз?
 
 34. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти нималардан иборат?
 
 35. Аккредитация нима? ОАВ ходимлари аккредитациядан ўтказиладими?
 
 36. Раддия бериш тартиб-таомиллари қандай?
 
 37. Ахборот эркинлигининг асосий принциплари нималардан иборат?
 
 38. Ахборот эркинлиги тушунчасига таъриф беринг?
 
 39. Ахборот хавфсизлиги нима? Уни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати қандай амалга оширилади?
 
 40. Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олиши тартиби қандай?
 
 
 
 Амалга оширилган ишлар ҳисоботи
 
 
 
 41. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда матбуот тадбирларингиз ўтаётган пайтда онлайн эфирлар амалга оширилганми?
 
 42. Муайян ахборот воқелиги муносабати билан матбуот котиби мақомида расмий видеобаёнот берганмисиз?
 
 43. Соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши жараёнида  ташкилот раҳбарияти иштирокида видеошарҳлар тайёрлаганмисиз?
 
 44. Лавозимга тайинланган даврингиздан аттестация даврига қадар амалга оширган ишларингиз ҳақида (ҳисобот, эришилган натижалар, расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ҳолати, ўтказилган медиа-тадбирлар, берилган баёнотлар ва бошқалар) гапириб беринг?
 
 
 Изоҳ: Аттестация давомида аттестация комиссияси аъзолари соҳага оид қўшимча саволлар бериши мумкин.

Манба:  https://www.aoka.uz
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси