Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » 829 та нодавлат нотижорат ташкилотлари муаммоларни бартараф этишда фаоллик кўрсатаяпти

829 та нодавлат нотижорат ташкилотлари муаммоларни бартараф этишда фаоллик кўрсатаяпти

30 ноябрь 2019, Суббота
9
0
Самарқанд вилоятидаги мавжуд 829 та нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат дастури доирасида белгиланган вазифалар амалга ошириш билан бирга жамиятда учраётган камчилик ва муаммоларни бартараф этишда фаоллик кўрсатаётгани кўзга ташланмоқда.
Бу маълумотларни бугун вилоят матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят ҳокими ўринбосари  Дилшод Мамадқулов айтиб ўтди.
 Шунингдек, у вилоятимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, диний вазиятни соғломлаштириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, миллатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлаш ҳамда оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
- Бугунги кунда вилоятимизда 11 та миллий маданий марказлари эмин-эркин ва ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатмоқда, - дейди Д.Мамадқулов. – Улар халқимиз билан бирга “Чегара билмас дўстлик” шиори остида дўстлик анжуманлари, “Ўзбекистон – бағрикенг диёр”, “Ўзбекистон – умумий уйимиз” номли фестиваллар ўтказмоқда. Вилоятимизда тожик, рус, қозоқ, немис тилларига ихтисослашган мактаблар кўп, рус ва тожик тилларида газета чоп этиляпти, вилоят телевидениесида тожик тилида кўрсатуви эфирга узатилмоқда, радиоэшиттиришлар бериб борилмоқда, рус драма театрида саҳна асарлари тайёрланмоқда. Буларнинг барчаси миллатлараро дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатликка қаратилган.
Матбуот анжумани давомида журналистлар Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби, Ўзбекистон Ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали фаолияти ҳақида ҳам маълумот олишди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси