Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқандда прокурорлар мурожаатлардан сўнг 1 239 нафар фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаган

Самарқандда прокурорлар мурожаатлардан сўнг 1 239 нафар фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаган

30 ноябрь 2019, Суббота
9
0
Жорий йил бошидан буён вилоят прокуратураси қабулхонасига 34 268 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан 21 244 таси бевосита прокуратура ходимлари томонидан ҳал қилинган. 2 168 таси қаноатлантирилиб, 1 239 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.
Етказилган 1 миллиард 89,4 миллион сўмлик зарарлар ихтиёрий ундирилган. Судларга 5,7 миллиард сўмлик 525 та даъво аризалари киритилган. 2 588 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Бу рақамлар Самарқанд вилоят прокуратурасида ташкил этилган қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, прокуратура органлари фаолиятида очиқликни таъминлашга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди. Таъкидланишича, вилоятда 10 ой давомида ўтказилган текширишларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 6045 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган. 4965 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган. Жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 67 та жиноят иши қўзғатилган.
- Прокурорлар томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва бошқа давлат дастурлари асосидаги кредит маблағларини ўз вақтида ажратиш назоратга олинган, - дейди С.Эшқувватов. – Шунингдек, олинган кредитларни мақсадли ишлатилиши ҳам эътиборимизда. Муаммоли ва мақсадсиз ишлатилган кредит бўйича 84 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган, 279,7 миллиард сўмлик муаммоли кредитларнинг 186,6 миллиард сўми ёки 66,7 фоизи ундирилди.
Анжуман давомида йил якунигача журналист ва блогерлар ўртасида мини футбол бўйича “Прокурор кубоги” мусобақасини ўтказишга келишиб олинди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси