Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Солиқ тизимидаги ислоҳотлар: 4700 та тўхтаб қолган субъектларнинг фаолияти тикланди

Солиқ тизимидаги ислоҳотлар: 4700 та тўхтаб қолган субъектларнинг фаолияти тикланди

30 декабрь 2019, Понедельник
502
0
Президентимизнинг 2019 йил 26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 дан 15 фоизга туширилди. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг тижорат банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришнинг амалдаги тартиби бекор қилинди. 
Айни пайтда Самарқанд вилоятида 75375 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Шу кунгача 9 314 та юридик корхона, 13 382 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти янгидан ташкил этилди ва 4700 та тўхтаб қолган субъектларнинг фаолияти тикланди.2019 йилда юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкаси 14 дан 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 5 дан 2 фоизга, ягона солиқ тўлови ставкаси 5 дан 4 фоизга ва ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 дан 12 фоизга пасайтирилди.
Бу ҳақда бугун вилоят давлат солиқ бошқармасида “Солиқ ислоҳотлари – тадбиркорга мадад” мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида сўз юритилди.- Солиқ, юки камайганда бюджетга тушум ҳам камаяди, деган гап нотўғри, - деди вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шодиёр Аҳмедов. – Биринчидан, солиқ юки камайганда солиқ тўловчи кўпаяди. Мисол учун, йил бошида вилоятимизда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар 619 та бўлган бўлса, солиқ соҳасидаги ислоҳотлар самарасида ҳозир уларнинг сони 6508 тага етди. Иккинчидан, солиқдан тежалган маблағ бевосита корхона ходимлари маошига, уларни ижтимоий ҳимоя қилишга, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга сарфланади. Демак, бу ташкилотларда ҳам солиқ ҳажми ортади.
Таъкидландики, вилоят шаҳар ва туман давлат солиқ инспекцияларини замонавий кўринишга олиб келиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2019 йил давомида Пахтачи ва Нуробод тумани давлат солиқ инспекциялари тўлиқ таъмирланган бўлса, Каттақўрғон ва Иштихон тумани давлат солиқ инспекциялари жорий таъмирланди.2020 йилда Тойлоқ, Оқдарё, Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари биноси таъмирланиши, Жомбой ва Қўшработ тумани давлат солиқ инспекциялари учун янги бинолар қуриш режалаштирилган.
Шунингдек, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутасаддиларидан атрофлича жавоб олишди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle