Журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланма тақдим этилди
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланманинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги зиммасига журналистларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида халқаро тажрибалар асосида журналистика соҳасига оид қўлланма тайёрлаб, чоп этиш вазифаси юкланган эди. Бугун мазкур қўлланма китобхонлар ҳукмига ҳавола этилди.
— Мазкур қўлланмани тайёрлаш ишлари беш ой олдин бошланган эди, — деди Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов. — Ўша пайтда раҳбаримиз Комил Алламжонов ҳамда директор ўринбосари Саида Мирзиёева ушбу масалага катта эътибор қаратиб, қўллаб-қувватлашди. Деярли ҳар ҳафта нашриёт раҳбарлари, қўлланма учун масъул шахсларга уни сифатли қилиб тайёрлаш юзасидан топшириқлар берилди. Мана, қисқа вақтда катта меҳнат эвазига 10 жилдлик қўлланма тайёр бўлди.
Минг нусхада нашрдан чиқарилган мазкур қўлланма нафақат олий ўқув юртлари таълим жараёнида фойдаланиш, балки ҳар бир таҳририятда, журналистларнинг шахсий китоб жавонларидан ўрин олишга арзийдиган адабиётлар сифатида тайёрланди.Журналистларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.

Обсудить
Мавзуга доир:
Комментарии (0)