Аҳмаджон Мелибоев "Журналистика профессори" илмий унвонини таъсис этишни таклиф қилди
Бу таклиф Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланманинг тақдимот маросимида билдирилди. — Ушбу китобнинг чоп этилиши худди Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонида тоғни тешиб сув очгандек хайрли иш бўлди, — деди “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев. — Агентлик, нашриёт ва қўлланмалар муаллифлари илм булоғига йўл очди, десам муболаға бўлмайди. Бу иш ниҳоятда улкан илмий изланишлар натижасидир. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам Журналистика профессори деган илмий унвон таъсис этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Мазкур тадбирда Агентлик раҳбарияти, сенаторлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Мазкур тадбирда Агентлик раҳбарияти, сенаторлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Обсудить
Мавзуга доир:
Комментарии (0)