Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » САМАРҚАНДГА БРАЙЛ АЛИФБОСИДА ЛОНДОНДА ЧОП ЭТИЛГАН КИТОБЛАР КЕЛТИРИЛДИ

САМАРҚАНДГА БРАЙЛ АЛИФБОСИДА ЛОНДОНДА ЧОП ЭТИЛГАН КИТОБЛАР КЕЛТИРИЛДИ

18 февраль 2020, Вторник
185
0

 

Миллий масс-медиани ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида Брайл алифбоси асосида тайёрланган дастлабки китоблар 2019 йилнинг декабрь ойида Самарқанддаги махсус мактабга етказилган эди.

 

Бугун эса Самарқанддаги вилоят кўзи ожиз болалар учун ихтисослашган 59-сон таълим муасссасаси ҳамда вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли ихтисослаштирилган 60-сон заиф кўрувчи болалар мактаб-интернати ўқувчилиарига Брайл алифбоси асосида Англиянинг Лондон шаҳрида нашр этилган жаҳон адабиётининг инглиз тилида тайёрланган сара асарларидан иборат китоблар жамланмаси тақдим этилди.

 

Бундан нафақат ўқувчилар, балки педагог-ўқитувчилар ҳам жуда хурсанд бўлишди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасидаги ишларда кўзи ожиз болалар ҳам четда қолмаётганлиги, бундай эътибор уларга катта куч ва шижоат бағишлаши тўғрисида фикрлар билдиришди.

 

Китобларни муассасаларга топширишга бағишланган тадбирларда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят халқ таълим бошқармаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси