Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

БРИФИНГ: САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

06 апрель 2020, Понедельник
364
0
Айни дақиқаларда АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.
Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

❓Фақат Тошкентдаги Вирусология илмий текшириш институтидаги беморлар ҳақидаги маълумотлар билан чекланиб қолмай, балки вилоятларда коронавирус инфекциясидан даволанётган беморлар ва уларнинг аҳволи ҳақида ҳам кўпроқ ахборот берсангиз?
❗️Кўтарилган масала тўғри. Аҳамият берган бўлсангиз, биз тақдим этаётган хабарларда дастлаб Вирусология илмий текшириш институти, кейинчалик Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий тадқиқот институти клиникаларида даволанаётган беморлар ҳақида маълумотлар бериб бораяпмиз. Ҳар сафар ахборот беришдан аввал вилоятлар юқумли касалликлар шифохоналаридаги маълумотлар, беморларнинг аҳволи СЎРАБ-СУРИШТИРИЛАДИ. Албатта жиддий ўзгаришлар ва кенг оммага етказилиши шарт бўлган маълумотлар пайдо бўлган бўлса, бу ҳақда албатта маълумот берилади.
❓Кўп хонадонли уйларнинг подъездини ким дезинфекциялаши керак, ширкатларми ёки бошқа ташкилотлар? Махалламизда бизларни подъездларни тозалашга мажбурлашяпти. Шу тўғрими?
  ❗️Дезинфекция профилактикаси хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станциялари кучлари ва уй-жой мулкдорлари ширкати ўртасидаги ШАРТНОМА ОРҚАЛИ қилинади. Бу саволингиз Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига йўналтирилса, тўғри бўларди.
❓Коронавирусни даволашда безгакка қарши препарат синаб кўрилгани ва самараси ижобий натижа бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқаляпти. Бу қанчалик рост?
❗️Ҳа, бу рост ва ТЎҒРИ МАЪЛУМОТ. Коронавирусни даволашда безгакка қарши ишлатиладиган дорилардан фойдаланиш САМАРА БЕРМОҚДА. Ўзбекистон ҳудудида ҳам айнан мана шу даволаш тартиби қўлланилмоқда.
Мамлакатимизда беморларни даволаш жараёнида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига, баённомаларига, бу борада орттирилган халқаро тажрибага, республикада қўлланилиб, ижобий натижалар берган даволаш усулларига, ҳар бир соҳанинг тажрибали мутахассислари фикрига таяниб иш тутилади. Шу пайтга қадар 30 нафар беморнинг соғайиб шифохонадан чиқиб кетганлиги эса, самарани кўрсатиб турибди.
❓Кўп хонадонли уй ширкати вакили хонадонлардан подъездлар дезинфекцияси учун ПУЛ ЙИҒИШИ қонунийми?
❗️Йўқ, уй ширкати вакилининг бу ҳаракатлари НОҚОНУНИЙ! Дезинфекция профилактикаси ишлари ТСЖ (уй-жой  мулкдорлари ширкати) томонидан молиялаштирилади.

️❓Шифокорларни рағбатлантиш ҳақидаги Қарорга нега санитария-эпидемиология назорати ходимлари киритилмаган? Ахир улар ҳам биринчи бўлиб вирус чиққан жойга боришади, одамларнинг тестдан ўтишини ташкилаштиради ва ҳ.к?
❗️2020 йил 19 мартдаги Президент фармонига асосан коронавирус инфекциясини бартараф этиш бўйича жалб этилган тиббиёт ходимлари билан бир қаторда санитария-эпидемиология хизмати ходимларини ҳам рағбатлантириш кўрсатилган.

Ҳозирда "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига бу борада тегишли таклифлар берилган.


@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle