Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Истеъмолчилар фикрини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказилмоқда

Истеъмолчилар фикрини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказилмоқда

27 апрель 2020, Понедельник
474
0

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази истеъмолчилар фикрини ўрганиш мақсадида аҳоли ўртасида сўровнома ўтказмоқда. Сўровнома ҳар ойда ўтказилади. Унда 16 ёш ва ундан катта ёшдаги Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари қатнашиши мумкин. 

Ўзбекистонда коронавируснинг аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳолатига таъсири жараёнларини, шу жумладан, коронавирус таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган чораларни баҳолаш бўйича тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Марказга Истеъмолчилар кайфияти индексини яратиш вазифаси юклатилган.
  • Истеъмолчиларнинг кайфияти индекси ҳар ойда ўлчанадиган ва эълон қилинадиган истеъмолчилар ишончи кўрсаткичидир. Индекс икки қисмдан иборат - истеъмолчиларнинг ҳозирги иқтисодий вазиятни баҳолашлари ва уларнинг тахминлари.
Истеъмолчиларнинг кайфияти истеъмолчиларнинг ўз харидларини кўпайтириш / камайтиришга тайёрлигини аниқлайди.
Марказ IT Парк билан ҳамкорликда 8 та саволдан иборат бўлган телеграм-бот ишлаб чиқди. Сўровни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:
Сўров Ўзбекистоннинг баъзи иқтисодий кўрсаткичлари бўйича истеъмол тенденциялари ва истеъмолчиларнинг тахминларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Тадқиқот натижалари келажакда истеъмолчиларнинг тахминларини аниқлаш орқали аҳолининг иқтисодий кайфиятини аниқлаш ва ривожланиш тенденциясини башорат қилиш учун иқтисодий барометр ролини ўйнайди.
Бугунги кунда кўплаб давлатлар пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни доимий равишда кузатиб бориш ва тегишли чораларни ишлаб чиқиш учун мувофиқлаштириш механизмларини ишлаб чиқишмоқда. Масалан, Aвстрияда Иқтисодиёт ва рақамлаштириш вазирлиги томонидан COVID-19 нинг иқтисодиётга таъсирини кузатувчи ишчи гуруҳи тузилган. Данияда ҳукумат бизнес сектори билан ҳамкорликда мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган аниқ ва мақсадли чора-тадбирларни муҳокама қилиш ваколатига эга бўлган «Ҳукумат ва бизнес ҳамкорлик гуруҳи» тузилди. Францияда давлат тараққиёт банклари билан ҳамкорликда корхоналарни қўллаб-қувватлаш чораларини фаоллаштириш бўйича Минтақавий мақсадли гуруҳлар тузилган.
Ушбу мамлакатларда мазкур индекс миллий даражадаги иқтисодий мулоқотнинг жуда муҳим қисмига айланди, шунинг учун кўпчилик истеъмолчиларнинг фикрлари аниқ ва ҳар томонлама мос деб кўпчилик томонидан баҳоланади. Лекин шу билан бирга, истеъмолчиларнинг кайфиятларини аниқлаш анча мураккаб, чунки истеъмолчиларнинг кайфиятини бевосита кузатиш бўлмайди. Истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиш мумкин холос.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жамоатчилик билан алоқалар хизмати


Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle