Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » ЭНДИ НОШИРЛИК ВА МАТБАА ФАОЛИЯТИ УЧУН МАХСУС ГУВОҲНОМА ОЛИШ ШАРТ ЭМАС

ЭНДИ НОШИРЛИК ВА МАТБАА ФАОЛИЯТИ УЧУН МАХСУС ГУВОҲНОМА ОЛИШ ШАРТ ЭМАС

03 июль 2020, Пятница
215
0

Хабарингиз бор, яқинда Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорнинг мазмунига кўра, энди юридик шахслар ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиб бориши керак. Ушбу фаолият турлари билан шуғулланувчи шахслар эса махсус гувоҳнома олмасдан, ваколатли давлат органини, яъни Агентликни хабардор қилиб, фаолият олиб бориши мумкин.

Дарвоқе, ушбу қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Шу кунларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш чораларини кўрилмоқда. Бу иш якунига етказилгач, фуқаролар давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш орқали ёки онлайн тарзда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабардор қилиш имконига эга бўлади.


Вилоят ахборот ва оммавий 
коммуникациялар бошқармаси 
бош мутахассиси Ш.Ахатов
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси