Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

МАКТАБЛАРДАГИ МУАММОЛАР...

02 июль 2020, Четверг
35
0
Сўнгги йилларда Халқ таълими соҳасига катта эътибор қаратилди. Жумладан, охирги 2 йилда 80 та янги мактаб қурилди, 806 та мактаб реконструкция  қилинди, 1 224 та мактаб мукаммал таъмирланди, 2 551 та мактаб буржуйка печлардан халос бўлди, 775 та мактаб тоза ичимлик суви билан таъминланди.Шунга қарамай, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп, мактабларнинг умумий сони 10 мингга яқин. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда баъзи мактабларнинг ачинарли ҳолати танқид қилинаётгани ҳам кузатилмоқда.Энг оғир масала бу мактаб филиалларидир. Аксарият ҳолатларда улар аҳоли томонидан Ҳашар йўли билан қурилиб, асосий мактабга қатнаш ўрнига ўша ерда ўқиш ташкил этилган. Улардаги аҳвол ачинарли ва шу билан бирга ўқувчи сони жуда кам бўлгани сабабли  сифатли таълимни ташкил этиб бўлмайди. Одатда, 1-2 синфхонадан иборат ва бир синфда 2-3 тадан 1-3-синф ўқувчилари ҳам ўқийдиганлари анчагина.
Охирги 2 йилда 149 та мактаб филиал филиаллари фаолияти тугатилди, улардан 125 тасига мактаб мақоми берилди. Лекин ҳозирги кунда ҳам 1 179 та мактаб филиаллари ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Уларнинг ҳам босқичма-босқич фаолияти тугатилиши, аҳоли ўсадиган ҳудудларда тўлақонли мактабга айлантирилиши зарур.Мактабга сармоя энг муҳим сармоялардан бири эканлигини Халқ таълими вазирлиги охирги 2 йил давомида давлат бюджетини тасдиқловчи Олий Мажлисга, маҳаллий бюджетларни тасдиқловчи маҳаллий кенгашлар ва ҳокимиятларга ҳамда бошқа ҳомий ва битирувчиларга мурожаат қилиб келганлиги туфайли, охирги 2 йилдаги қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашга сармоялар миқдори сезиларли равишда ортди. Лекин мактабларнинг аҳволини яхшилашни янада тезроқ амалга ошириш учун, албатта, қўшимча маблағлар зарур.Шунинг учун мактабларга ёрдам учун (1) марказлашган давлат инвестиция маблағлари, (2) маҳаллий бюджет ҳамда (3) ҳомийлик маблағлари жалб этилишида жойлардаги мутассаддиларнинг ҳам ёрдами муҳим.  
Соҳада йиллар давомида йиғилиб келган, ўз ечими кутаётган талайгина муаммолар мавжудлигини барчамиз биламиз. Уларни бартараф этишда биргаликда амалий ҳаракатлар билан ёндошсак, унинг ечими устида бош қотирсак, мактабларга кўмаклашиш масаласини умуммиллий ҳаракатга айлантирсак, албатта қўйилган мақсадга эришамиз.
Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси