Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

М У Р О Ж А А Т

07 июль 2020, Вторник
281
0
Вилоят, шаҳарлар ва туманлар газеталари муҳаррирлари,
вилоят телерадиокомпанияси,
ахборот хизмати ходимлари,
ижтимоий тармоқларда саҳифа юритувчилар ва 
мессенжерлар администраторларига

М У Р О Ж А А Т
Республика раҳбарияти томонидан кўрилаётган барча чора-тадбирларга қарамасдан сўнгги кунларда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси тарқалиши сезиларли даражада ошди, карантин меъёрларига риоя қилмаётган фуқаролар тез-тез учрамоқда.Шу муносабат билан қуйидаги бир қатор мавзуларни аҳолига таъсирчан усулларда етказишда ва тушунтиришда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз ва янада яқинроқ ҳамкорликка чақирамиз:•  Санитария-эпидемиология осойишталик соҳасидаги қоидалар, нормалар ва нормативларга қатъий риоя этиш, ташвиқот ишларини кучайтириш;•  карантин қоидаларини бузган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар бўйича хабарлар, мақолалар, лавҳалар ва фотофактларни кўпайтириш;•  кўчаларда, жамоат жойларида фуқароларнинг ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш ва бошқа ҳимоя чораларини кўриш зарурлигини эслатадиган чиқишлар қилиш, материаллар тайёрлаш;•  белгиланган талабларга риоя қилмаётган шахслар акс эттирилган мақолалар, видео ва фотолавҳаларни барча ресурслар орқали тарқатишни кўпайтириш;•  санитария-эпидемиологик ҳолат ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжуманлари материалларини аҳолининг кенг қатламига етказишда иштирок этиш;•  аҳолини коронавируснинг янги ўчоқлари ҳақида хабардор қилишда фуқароларнинг ҳушёрлигини оширадиган, миш-мишлар тарқалишининг олдини оладиган, ҳудудлар кесимида инфекция тарқалиши сабаблари таҳлил қилинган маълумотлар, лавҳалар ва мақолаларни тайёрлаш ҳамда уларни тарқатишга ҳисса қўшиш;•  Барча турдаги тадбиркорлик субъектларини санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда фаолият кўрсатишлари лозимлигини эслатадиган ташвиқот материалларини сон ва мазмун жиҳатидан кўпайтиришга ҳисса қўшиш.

КОРОНАВИРУСНИ  БИРГАЛИКДА  ЕНГАМИЗ!

Самарқанд вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle