Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

ЗОМИН СЕМИНАРИ ОНЛАЙН ТАРЗДА ЎТКАЗИЛДИ

08 июль 2020, Среда
64
0
 

6-июнь куни Республика ёш ижодкорларининг “Зомин қалдирғочлари” семинари онлайн тарзда ўтказилди. Семинар аввалгилардан масофавий ва амалдаги карантин талаблари даражасида ўтказилгани ҳамда Марказий Осиёдаги туркий тилли ёш ижодкорлар, адабиёт ихлосмандларини қамраб олгани билан ҳам фарқланди.

ЗООМ дастури асосида ташкил этилган семинарда Марказий Осиёнинг Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Афғонистон республикалари ёшлари ҳам иштирок этдилар.  Семинарнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Халқ шоири Сирожиддин Саййид, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Ўзбекистон Халқ шоирлари Усмон Азим, Маҳмуд Тойир нутқ сўзлаб, семинар қатнашчиларини ижод байрами билан қизғин муборакбод этишди.  Анъанавий семинарнинг ўзига хослиги ва қамрови, унинг илк бор янги технологиялар асосида ўтказилаётгани, қардош халқлар ёшларини ҳам қатнашиш имкониятлари кенгайиб бораётгани ҳақида гапирилди.

Ёш ижодкорлар семинарига самарқандлик ёш қаламкашлар ҳам тўрт-беш ойлар аввал тайёргарлик кўришиб, анжуманнинг вилоят босқичида иштирок этишди. Деярли барча туманлардан 70 нафардан зиёд истеъдод соҳиби асарлари сараланиб, таниқли ёзувчи ва шоирларимиз, адабиётшунос олимлардан ижодий тақризлар олинди. Семинарнинг вилоят босқичида турли йўналишларда ғолиб деб топилган 11 нафар ижодкор ёшларимиз танловнинг Республика босқичига чиқди.


 

Халқаро даражада ўтказилган онлайн семинарнинг Назм йўналишда шоирлар-Орифжон Комилов, Мавлуда Бойчаева, Наср йўналишида болалар адабиёти бўйича Тозагул Жуманова бадиий публицистика йўналишида Абдуҳошим Зиётов, бадиий таржима бўйича Гулмира Сатторова қатнашди. 

Адабий анжуманнинг тантанали очилиш қисми тугагач, ёш ижодкорлар алоҳида шуъбаларда таниқли халқ шоирлари Усмон Азим, Маҳмуд Тоир, шиорлар Салим Ашур, Фарида Афрўз, Абдумажид Азим, Эшқобид Шукур, носирлар Лўқмон Бўрихон, Баҳодир Қобул, Маъмура Зоҳидова, таниқли публицист "Жаҳон адабиёти"  журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев билан бирма-бир танишишди, суҳбатлашишди. Адабий жараёнлар, нафис адабиёт, бадиий сўз масъулияти, ижод мўъжизаси ҳақида ўзаро фикр алмашишди.  Устоз ижодкорлар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришиб, ўзларининг беғараз маслаҳатларини беришди.

ЗООМ дастури асосида ўтказилган халқаро семинарни вилоятимиз ижодкорлари ҳам уюшманинг вилоят бўлими биноси ва ўз уйларида, ижодхоналарида кузатиб боришди. 

Устоз ижодкорлар томонидан шуъбаларда олиб борилган мулоқотларда самарқандлик ижодкорларнинг ижодий ишлари юқори баҳоланди. Самарқанд ижод мактаби эътироф этилди. Шоира Зебо Мирзаева, ёзувчи Маъмура Зоҳидова бугун жўшқин ижод қилаётган ёшларимиздан Ҳумоюн, Бегали Эшонқулов, Алишер Сабрий, Камола Мусулмонова, Дадахон Муҳаммадиев, Фкруза Хайруллаева, Гулҳаё Анорова кабиларнинг ўзига хос овози ва қалами ҳақида ҳам тўхталди.

Семинар иштирокчиларидан нурободлик шоира Мавлуда Бойчаеванинг ўзига хос, миллий ва халқона шеърлари, ташбеҳ ва образларига алоҳида урғу берилди. Орифжон Комиловнинг анча пишиқ ва фалсафий дидактик йўналишдаги шеърлари муносиб баҳоланди. Насрнинг оғир ва нозик жабҳаси болалар адабиёти йўналишида ўзини синаб келаётган пайариқлик Тозагул Жуманованинг болаларга ёзилган эртаклари жўшқин муҳокама ва эътирофларга сазовор бўлди. Ёш носирларларнинг ижодий ҳамкорлик гуруҳи тузилди. 

Ёшлар анжумани онлайн тарзда ўтказилган бўлсада, юртимиз ҳамда қардош мамлакатларнинг адабиётсевар ёшлари фаол иштирок этишди, дўстлашишди, бир олам қувонч, бир умрга етарли таассуротга эга бўлишди. Устозу шогирдлар Алишер Навоий ҳазратлари “Фарҳод ва Ширин” достонида таъриф берган “Ойнаи жаҳон” орқали дийдорлашдилар. Қизғин мушоира бўлди. Бундай ижодий мулоқотлар ёшларга унитилмас дамларни инъом этди. Адабиётнинг кенг майдонида ижод арғумоғида учишга рағбатлантирди.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси