Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

“ИШ САМАРАДОРЛИГИМИЗ ҲАР ОЙДА БАҲОЛАНСА...”

23 июль 2020, Четверг
44
0
Бугун ҳокимликлар, корхона ва ташкилотлар ахборот хизмати раҳбарлари иштирокида “Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашдаги мезонлар ва белгиланган вазифалар” мавзусида Zoom платформаси ёрдамида ташкил этилган амалий семинарда шундай таклиф билдирилди.
- Аслида иш самарадорлигимизнинг баҳоланиши ўртамизда ижобий рақобатни туғдиради ва ишларни янада юксак савияда ташкил этишимизга туртки беради,-деди Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Эркин Пардаев.- Ҳар ойда фаолиятимиз шу тариқа янгича усулларда таҳлил қилиниб, баҳоланса, яхши бўларди.
Шунингдек, бошқарма масъулларининг жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ахборот хизматлари раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ахбороти тингланди.
Сўнгра семинар иштирокчилари ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
Семинар якунида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий 
коммуникациялар бошқармаси 
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси