Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

ПАНДЕМИЯ. САМАРҚАНД. ФАКТ ВА МАЪЛУМОТЛАР

04 август 2020, Вторник
83
0
* Аҳолининг тез тиббий ёрдамга мурожаати камайган: 20-25 июль кунлари 3500 дан ортиқ мурожаат қабул қилинган бўлса, август ойи бошида 103 рақамига ўртача 2400-2500 та қўнғироқ қайд этилган. 
Тез ёрдам машиналарининг сони 280 тадан 363 тага етказилди. Бу вилоятнинг тез ёрдам машинасига бўлган эҳтиёжи 130 фоизга етди, деганидир. Жиззахдаги “Фолксваген” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган 10 та махсус тез ёрдам машинаси харид қилинмоқда. 
* Самарқанд шаҳридаги Олимпия заҳиралари тайёрлаш марказида 1080 ўринли шифохона қурилиши якунланди. Барча ўринларга консоль ўрнатилиб, беморларнинг кислород билан даволаниши таъминланди, энг зарур дори ва тиббий асбоб-ускуналар – ИВЛ, кардиомонитор, Бобров аппарати, небулайзер билан жиҳозланди. 
Шифохонада 34 нафар врач, 90 нафар ҳамшира ва 90 нафар кичик тиббиёт ходими хизмат кўрсатади. 
Бемор шу ернинг ўзида рентгентга туширилиб, кардиолог, терапевт ва бошқа тор мутахассис шифокорлар кўригидан ўтказилади. 
Лабораторияда коронавирус учун тест ҳамда беморнинг ҳолатига қараб бошқа таҳлиллар олинади. Беморларга кислород узлуксизлигини таъминлаш мақсадида шифохонага замонавий кислород станцияси қўйилади. 
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони билан тез тиббий ёрдам бригадалари ходимлари бир марталик рағбатлантирилмоқда. 
Хусусан,
- 1525 нафар врач 5 млн. сўмдан жами 7 млрд 625 млн сўм;
- 1782 нафар ўрта тиббиёт ходими 4 млн. сўмдан жами 7 млрд 128 млн сўм;
- 1360 нафар ҳайдовчи 3 млн. сўмдан жами 4 млрд 080 млн сўм; 
Умуман олганда, вилоят бўйича соҳа ходимларига жами  18 млрд 833 млн сўм берилиши кўзда тутилган.
Пенсия, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчилар: 
- Фармонгача 412 833 кишига 283 млрд 174 млн сўмдан кўпроқ маблағ тарқатилган бўлса, кейин 311 млрд 217 млн сўм (28 млрд 043 млн. сўм кўп) тарқатилади.
Маҳалла фуқаролар йиғини орқали 2 ва 14 ёшгача нафақа ва моддий ёрдам олувчилар: 
- Фармон қабул қилингунгача 126 160 киши учун 48 млрд 752 млн сўм ажратилган бўлса, кейин 150 758 кишига қарийб 63 млрд 323 млн. сўм (фарқи 24 598 киши ва 14 млрд 571 млн сўм) сарфланади.
* Вилоятда қурилиш соҳасида 8,5 мингдан кўпроқ вакант иш ўрни бор. “Enter Enjinering” (ERILL) компаниясида 4100 та (ойлик маоши 1,5 млн. дан 5 млн. сўмгача, 3 маҳал иссиқ овқат ва бепул ётоқхона билан таъминланади);
“AGROMIR BUILDING” қурилиш корхонасида 1200 та (ойлик маоши 1,5 млн. дан 3 млн сўмгача, 2 маҳал иссиқ овқат ва ётоқхона билан таъминланади);
“Миронқул GROUP” МЧЖда 250 та (ойлик маоши 1,5 млн. дан 4 млн. сўмгача, 2 маҳал иссиқ овқат ва ётоқхона билан таъминланади);
“Улуғ сиймо қурилиш” МЧЖда 280 та (ойлик маоши 2.5 млн. сўмгача);
“Бинокор қурилиш” МЧЖда 160 та (ойлик маоши 2,5 млн. сўмгача) иш ўрни бор.
Текстил ва енгил саноат корхоналарида 3,5 мингдан кўпроқ бўш иш ўрни мавжуд.
 “Афросиёб JEANS” да 350 та (ойлик маоши 1,5 млн. сўмгача);
         “DAKA TEКС” ва “DAKA” корхоналарида 400 та (ойлик маоши 2,1 млн. сўмгача);
         “Зарафшон текс” (собиқ “8-Март”)да 567 та (ойлик маоши 1,5 млн. сўмгача);
         “Самарқанд-Бухоро ипак гилами” қўшма корхонасида 233 та (ойлик маоши 1,1 млн. сўмгача);
         “Духоба” МЧЖ да 131 та (ойлик маоши 1,2 млн. сўмгача) иш ўрни бор.
Вилоятда бугунги кунда 78 минг гектар майдонда экилган такрорий экинларни парваришлаш учун 10 мингдан зиёдроқ ишчи кучига талаб мавжуд.
754 нафар ўқитувчи-педагог ходимлар, 648 нафар соғлиқни сақлаш тизимининг турли йуналишларида олий маълумот талаб этиладиган бўш иш ўринлари бор. 
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси