Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

КАМБАҒАЛ ВА ИШСИЗ АҲОЛИ КАСБГА ЎҚИТИЛАДИ

19 август 2020, Среда
60
0

Жорий йилнинг 11 августида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Қарордан асосий мақсад камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишнинг янги тизимини жорий қилиш, уларни касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш жараёнларини ташкил этиш, эҳтиёжманд аҳоли ва ногиронлар иш билан бандлигини таъминлашга оид қўшимча чораларни амалга оширишдан иборат.
Бугун Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умид Маматов иштирокидаги онлайн брифингда ушбу қарор ижроси бўйича ҳудудда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
Қайд этилишича, йил якунига қадар Самарқанд Боғишамол саноат касб-ҳунар коллежи  ўрнида Самарқанд вилояти “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилади. 
  Самарқанд вилоятида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида Самарқанд ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази (КОИКА) ҳамда Каттақўрғон касб-ҳунарга ўқитиш маркази марказлари фаолият бошлайди.
-Аҳолининг бу қатламини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишда энг аввало, иш берувчиларнинг талаби инобатга олинмоқда,-деди Умид Маматов.- Вилоят бўйича ташкил этиладиган касб-ҳунарга ўқитиш масканларида талаб юқори бўлган тикувчилик, сартарошлик, ошпазлик, қандолатчилик, компьютер саводхонлиги ва бошқа мураккаб ускуна талаб этилмайдиган йўналишлар бўйича ўқитиш ташкил этиш белгилаб олинди. 
Айни пайтда жойларни таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ишлар бошлаб юборилган. 
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси