Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » “Энг улуғ, энг азиз” танлови: муносиблар тақдирланди

“Энг улуғ, энг азиз” танлови: муносиблар тақдирланди

08 сентябрь 2020, Вторник
21
0

Бугун Самарқандда “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ўтказилган бу йилги танлов “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида ташкил этилди.
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов, ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи М.Ибодуллаев пандемия шароитида ҳам мазкур анъанавий танловга қизиқиш катта бўлганини, самарқандлик шоир ва ёзувчилар, журналист, блогерлар, рассом, дизайнер ва фотографларнинг 200 га яқин ижодий ишлари телеграм канали орқали қабул қилиниб, муносиб баҳоланганини таъкидлади.
“Ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари”, “Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари”, “Оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари”, “Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари”, “Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” ҳамда “Санъаткорларнинг юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари” номинациялари бўйича 18 нафар ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
– Икки асрни, икки тузумни кўрдим, – дейди 79 ёшли ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари йўналиши ғолиби, публицист Нусрат Раҳмат. –. Ҳаёт давомида кўрган-кечирганларим асосида бир қатор асарлар яратдим. Мустақиллик туфайли жадид боболаримиз ҳаёти ва ижодини ўрганишга алоҳида эътибор, рағбат кўрсатилганидан руҳланиб, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида “Жадид” номли роман ёзгандим. Ушбу асарим бугунги танловда эътироф этилганидан хурсандман. Инсон ўз ўтмишини, тарихини унутмаслиги керак. Ўтмишимизда эса миллат ва Ватан учун жон фидо қилган маърифатпарвар боболаримизнинг муносиб ўрни бор. 
Танлов ғолибларига ташкилий қўмита томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Cамарқанд вилояти ахборот ва
оммавий коммуникациялар бошқармаси
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси