Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқандда пахта ҳосили 140 мингдан зиёд кўнгилли фуқаролар ёрдамида териб олинади

Самарқандда пахта ҳосили 140 мингдан зиёд кўнгилли фуқаролар ёрдамида териб олинади

11 сентябрь 2020, Пятница
13
0
Бу йилги пахта мавсумида фуқаролар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, айниқса, болалар мажбурий меҳнат ёки ҳашарга жалб этилишига йўл қўйилмайди. Аксинча, кўнгилли теримчиларнинг меҳнатини қонуний асосда рағбатлантириш учун янги талаблар белгиланди.
Жорий йилда пахта йиғим-теримига ўзига хос ёндашувлар жорий этилмоқда. Ҳар бир теримчи билан меҳнат шартномаси тузилади.
Бу ҳақда Самарқанд вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган “Меҳнат муносабатлари, мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
-  140 мингдан  зиёдроқ аҳоли пахта йиғим-теримига жалб этилади,-дейди вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умид Маматов. – Ҳозирда вилоят бўйича 2019 та терим отрядлари тузилаяпти ва теримчилар рўйхати шакллантирилаяпти. 
Анжуманда теримчиларни ётоқ жойи билан таъминлаш, овқатланиши учун белгиланган тартибда шарт-шароитлар яратиш, мавсумий ишчиларни йиғим-терим ишларига жалб этишда меҳнат қонунчилиги талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш борасида тарғибот ишлари олиб борилаётганига урғу берилди.
Самарқанд вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Юсуф Салимовнинг билдиришича, айни пайтда вилоятда 1097 та маҳалла ҳамда 150 минг мингдан зиёд ишсиз фуқаролар рўйхатга олинган.
-Пахта йиғим теримига бу иш билан банд бўлмаган аҳолини жалб этилиши нафақат ҳосилни йиғиб олишга, балки уларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлашга хизмат қилади,-дейди Ю.Салимов.
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Самарқанд вилояти ахборот ва оммаввий
коммуникациялар бошқармаси ахборот хизмати
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси