Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқандда эри калтаклаган аёл воқеаси бўйича маълумот берилди

Самарқандда эри калтаклаган аёл воқеаси бўйича маълумот берилди

10 сентябрь 2020, Четверг
10
0
Ижтимоий тармоқларда самарқандлик аёлнинг турмуш ўртоғи томонидан аёвсиз калтаклангани акс этган видео тарқалган эди. 24 август куни Самарқанд вилоят ИИБ аёлнинг турмуш ўртоғи қўлга олингани ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганинимаълум қилди.
Орадан кўп ўтмай ижтимоий тармоқларда таҳқирланган аёлни турмуш ўртоғи билан яраштирилаётгани сабабли жиноят жазосиз қолиши мумкинлиги борасида тахмин ва саволлар кўпая бошлади.
Ушбу саволларга аниқлик киритиш мақсадида бугун Самарқандда брифинг ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ ҳамда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда Zoom дастури орқали ИИВ вакиллари ҳолат юзасидан ахборот берди.
Маълум қилинишича, мазкур оилани яраштириш имконсиз, бир нечта ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, жабрланувчига ҳимоя ордери берилган.
Самарқанд шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи Дамир Султонов ўз турмуш ўртоғини шафқатсиз тарзда калтаклаб келган Ш.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани ва ҳозирга қадар қамоқда сақланаётганини билдирди.
- ИИБ органлари томонидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда,ғдеди Д.Султонов.- Жумладан, жабрланувчининг турмуш ўртоғи Ш. томонидан таглик ейишга мажбур қилингани ва бошқа ҳолатлар бўйича тарқалган хабарлар ҳам ўрганилмоқда. Жиноят процессуал кодексига асосан, мазкур жиноят ишини ярашув билан тугатишнинг имкони йўқ. Жиноятга тегишли жазо берилиши муқаррар.
ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Умида Абдуллаеванинг маълум қилишича, мазкур йилнинг дастлабки 8 ойида ички ишлар органларига хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан жами 4 744 та мурожаат ва хабар келиб тушган. Шулардан 1 946 таси руҳий, 57 таси иқтисодий, 25 таси жинсий ва 2 421 таси жисмоний зўравонлик ҳамда 398 таси тазйиқ ҳолатларидан иборат.
-Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида зўравонликдан жабрланган 4 780 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилди,-деди Умида Абдуллаева. - Ҳимоя ордери олган хотин-қизлардан 61 нафари ўқувчи ва талабаларни ташкил этади. 1 385 нафари ишлайди, 1 954 нафари уй бекаси, 209 нафари нафақада ва 1077 нафари иш билан банд бўлмаган.
Самарқанд вилояти бўйича сўнгги 8 ойда 254 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган. 
Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сайёра Жумаеванинг айтишича, эри калтаклаган аёл ҳозирда вилоятда зўравонликдан жабр чеккан хотин-қизлар учун мўлжалланган марказга фарзандлари билан жойлаштирилган. Ҳозирда аёлнинг соғлиги, руҳий ҳолати анча барқарор ҳолатга келиб қолган. Яқинда вилоят ҳокими ташаббуси билан Мустаҳкамга уй бериш чораси кўрилмоқда.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси