Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

Ҳарбий қисмда китоб ярмаркаси ўтказилди

22 сентябрь 2020, Вторник
236
0
Булунғур туманда жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда китоблар ярмаркаси ўтказилди.Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун ташкил этилган ярмаркадан кўзланган мақсад китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг китобга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш орқали маънавиятини янада юксалтиришдан иборат. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан хамкорликда ташкил этилган ярмаркада ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ўзларига манзур бўлган бадиий, илмий, оммабоп китобларни харид қилишди.
Ушбу ярмарка мамлакатимиз президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бири - "Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган" ишларнинг ифодаси сифатида уюштирилди.

Манба: Bulungur.uz
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle