Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » “Булунғур ҳаёти” газетаси 90 йиллигини янги бинода кутиб олади

“Булунғур ҳаёти” газетаси 90 йиллигини янги бинода кутиб олади

16 октябрь 2020, Пятница
14
0
 
Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги муассислигидаги "Булунғур ҳаёти" газетаси 1931 йил декабрь ойидан буён чоп этилиб келинмоқда. Мазкур газета дастлаб, “Колхўзчилар байроғи”, “Коммунист” номлари билан чоп этилган ҳамда қўшни Жомбой ва Пайариқ туманлари бўйича ҳам ахборотлар, турли мавзулардаги мақолалар ёритиб борилган. Ҳозирда Булунғур тумани ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий мавзудаги матуриалларни ёритиб келаётган газета 2021 йилда ўзининг 90 йиллик юбилейини нишонлайди. Айтиш лозимки, бугун вилоятимизда фаолият юритаётган нашрлардан “Зарафшон” газетаси 1913 йилдан чиқа бошлаган бўлса, Каттақўрғон туманининг “Каттақўрғон ҳақиқати”, Оқдарё туманининг “Оқдарё овози” газеталари 1931 йилдан чоп этила бошлаган.
 
Бугунги шиддатли даврда босма нашрлар ҳам замон билан ҳамнафас бўлиши давр талаби. Албатта, бунинг учун ўз ишининг усталари ҳамда етарли шарт-шароит, моддий-техник база зарур. Ушбу талабларни инобатга олган ҳолда "Булунғур ҳаёти" газетаси таҳририяти учун айни пайтда янги бино қад ростламоқда. 4 та хонадан иборат бўладиган янги бинода таҳририят ходимлари учун барча шароит яратилиб, моддий-техник база билан тўлиқ таъминланади.
 
Бу ҳақда яқинда 7 октябрь куни Булунғур тумани ҳокими Баҳодир Бахрамов бинонинг қурилиш ишлари билан танишганда айтилди. Туман ҳокими қурилиш жараёнлари юзасидан ўзининг таклифларини билдириб ўтар экан: “Газета туманнинг маънавий-маърифий ҳаётини, бугуни ва кечасини кўрсатиб берувчи бир кўзгудир. Шундай экан самарали фаолият юритиши учун таҳририят ходимларига муносиб шароит яратиб беришимиз зарур” дея таъкидлади.
 
Газета бор экан биз ўз иш фаолиятимиздаги ютуқ ва камчиликларимизни ойнада кўрамиз ва шунга қараб ҳаракат қиламиз.  Биз учун "Булунғур ҳаёти" газетаси доим шундай бўлиб қолади.


Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси