Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Таълимда сифат ва самарадорликни ошириш учун таклифлар бор

Таълимда сифат ва самарадорликни ошириш учун таклифлар бор

26 октябрь 2020, Понедельник
15
0


Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари ўн олтинчи сессияси ўтказилди.
Унда давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.
Фармон лойиҳаси юзасидан вилоят халқ таълим бошқармаси бошлиғи С.Усмонов вилоят миқёсида тайёрланган таклифлар ҳақида депутатларга ҳисобот берди.
- Педагоглар ва ота-оналарнинг фармон лойиҳаси юзасидан таклифлари умумлаштирилиб, комиссия томонидан кўриб чиқилиб, қонунчилик техникаси ва бошқа талабларга мос таклифлар саралаб олинди.
Сессия давомида фармон лойиҳасига билдирилган таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, депутатлар томонидан тегишли қарор қабул қилинди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси