Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Саида Мирзиёева Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш бошлангани ҳақида маълум қилди

Саида Мирзиёева Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш бошлангани ҳақида маълум қилди

30 октябрь 2020, Пятница
14
0

Тошкент шаҳридаги Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш бошланди, деб маълум қилди Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.



Унинг сўзларига кўра, лойиҳа меценат сифатида иштирок этаётган саховатли инсонлар кўмаги билан амалга оширилмоқда.
«Бу ғоя қалбимга жуда яқин, шунинг учун уни ҳар томонлама қўллаб-қувватладим ва уни амалга оширишда максимал даражада ёрдам беришга ҳаракат қилдим.
Замонавий, технологик кутубхонани яратиш билан бирга, бинонинг ташқи кўринишини сақлаб қолиш ҳам жуда муҳим эди. Архитектура ёдгорлиги бўлган ушбу бинони Тошкент аҳолиси жуда яхши кўради, шунинг учун кутубхонани асл шаклида сақлаб қолиш биз учун принципиал масала эди, биз бунга алоҳида эътибор қаратдик», – деб ёзди Саида Мирзиёева Telegram'даги каналида.
Мирзиёева Республика болалар кутубхонаси болалар ва уларнинг ота-оналари учун миллий ва жаҳон маданияти адабий ижодининг энг яхши намуналарини ўзлаштиришга ёрдам берувчи асосий маданият ўчоғига айланишига умид билдирган.

 





Манба: Kun.uz сайти
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси