Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди

Ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди

13 декабрь 2020, Воскресенье
30
0
Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида таниқли ёзувчи, “Гунг қиз”, “Синфдошлари йўқ одам”, “Қора китоб”, “Тоғай Муроддан қолган далалар”, каби ўнлаб китоблар ҳамда “Ота”, “Чақмоқ”, “Сабринисо” каби фильмлар, “Жийда гули” телесериали сценарий муаллифи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди.Муаллиф учрашувда иштирок этган ижодкорлар, ёш китобхонлар, кутубхона ходимларига ўзининг ёзган китоблари тўғрисида тўхталиб,  асарларидаги бош қаҳрамонлар унинг ҳаётида учраган воқеликлар асосида яратилганини сўзлаб берди.
43 ёшидан ёзувчиликни бошлаган Каримберди Тўрамурод айни пайтда чет эл ёзувчилари асарларини таржима қилишга ҳам қўл урган. Шунингдек, ижодда тўхтамасдан янги-янги асарлар ва романлар ёзмоқда.Ёзувчи ва фахрий журналист билан бўлиб ўтган учрашув ёшлар берган саволга баҳс-мунозара асосида жавоб қайтарилгани билан янада қизиқарли кечди. Айниқса, тадбирда иштирок этган ёшларда ижодкорнинг асарлари асосида яратилган фильмлар ва телесериал катта таассурот қолдирганлиги айтилди. 
Ҳусан ЭЛТОЕВ.

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси