Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 50 фоизи камбағалчилик тоифасидан чиқарилган

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 50 фоизи камбағалчилик тоифасидан чиқарилган

14 декабрь 2020, Понедельник
42
0
Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Иштихон туман кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими Шуҳрат Негматов маълум қилди.
Туманда “Темир дафтар”га киритилган 3742 нафар меҳнатга лаёқатли, ишга муҳтож фуқаронинг 3657 нафари (97,7 фоиз) ишга жойлаштирилган.
Жумладан, 1668 нафари ўзини-ўзи банд қилишга, 1629 нафари қишлоқ хўжалигида, 210 нафари жамоат ишларига, 8 нафари оилавий тадбиркорлик ва 143 нафари бошқа фаолият турларига ишга жойлаштирилган. 
Амалга оширилган ишлар натижасида камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини бандлиги таъминланиб, 1475 та (49,9 фоиз) оила камбағалчилик тоифасидан чиқарилган.
Йил якунига қадар давлат қаромоғига олинган, ногиронлиги бор, меҳнатга лаёқатсиз оилалардан ташқари барчасини иш ва доимий даромад манбаи билан таъминлаб “Темир дафтар”дан тўлиқ чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари “Темир дафтар”га киритилган камбағал оилаларни ҳар томонлама ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман “саховат ва кўмак” жамғармасига 1,0 млрд.сўм маблағ тўпланган.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси