Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

ҚЎШРАБОТДА АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

15 декабрь 2020, Вторник
47
0
Халқ депутатлари Қўшработ туман сессиясида  ўтаётган йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари хусусида сўз бормоқда.
Жумладан, келгуси йилда Қўшработ туманида 1,2 минг фуқаро мақсадли дастурлар доирасида ва бўш вакант иш ўринларига ишга жойлаштирилади. 1,5 минг нафар   фуқаро жамоат ишларига жалб этилади. Шунингдек, 400 нафар фуқаро бандлигини таъминлаш учун 5 та йўналишда субсидия маблағи ажратилади. 150 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, туманни 2021-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 280,6 млрд. сўмлик 174 та лойиҳалар негизида 705 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Дастурлар доирасида 6,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси