Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » НАРПАЙЛИК ЁШЛАР ҲАЁТИ ҲАҚИДА СЕССИЯДА ГАПИРИЛДИ

НАРПАЙЛИК ЁШЛАР ҲАЁТИ ҲАҚИДА СЕССИЯДА ГАПИРИЛДИ

16 декабрь 2020, Среда
43
0
Бугун халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман ҳокими Шерзод Раҳмоновнинг ҳудудда 2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисидаги мурожаати тингланди.
Таъкидланишича, Нарпайда инвестиция лойиҳалари доирасида янги иш ўринлари яратилган. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида жами 80 та, 176,6 млрд.сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.
Ўтган 11 ой давомида 77 та 121 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 628 та янги иш ўринлари яратилган. Маҳаллий бюджетга дастурлар доирасида қўшимча 11 млрд. сўмлик тушумлар туширилишига эришилган. 
Туманга 4,4 миллион доллар хорижий инвестициялар жалб қилиш режалаштирилган. Амалда 3 та корхона томонидан 5,2 миллион долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, туманда аҳоли бандлигига асосий вазифа сифатида қаралмоқда. Ўтган давр мобайнида Нарпай туманида аҳоли бандлигига кўмаклашиш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган.
Туманда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 118 минг кишини ташкил этади. Шундан 80 фоизи иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади. Иқтисодий фаол аҳолининг 12 фоизи ёки 11 мингга яқин фуқаро иш ўринларига муҳтож. 
Шунингдек, 34 нафар оғир турмуш шароитида яшовчи аёлларнинг бандлиги таъминлаш бўйича манзилли ишлар ташкил қилиниб, ўтган давр мобайнида уларнинг барчасини бандлиги таъминланди.
3577 нафар ишсиз фукаро Бандликкка кўмаклашиш  марказига мурожаат килган. Шундан 965 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилган. 2020 йил якунига қадар 1273 нафар фуқаро доимий иш ўринларига эга бўлиши режалаштирилган. 
Туман аҳолисининг 47479 нафарини ёки 22.3 фоизини 18-30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Улардан 736 нафари ҳозирда хорижий давлатларга ишлаш мақсадида кетган. Тумандаги 45 425 нафар ёшларнинг 23583 нафари эркаклар, 21842 нафари хотин-қизлардан иборат.
Бугунги кунда туманнинг 124 нафар ёшлари “Темир дафтар”га киритилган. Ҳозирги вақтда 31341 нафар ёшлар яхши, 12443 нафари қониқарли ва 1641 нафари қониқарсиз аҳволда яшайди.
Нарпай туман кенгашининг навбатдаги сессияси якунланди ва матбуот анжумани ташкил этилди. Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси