Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » НЕГА ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИЛАРИ ОРАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ОЗ?

НЕГА ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТЧИЛАРИ ОРАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ОЗ?

22 январь 2021, Пятница
257
0
Самарқанд вилоятидаги 7200 нафар давлат фуқаролик хизматчиларининг 1224 нафарини (17,1%) хотин-қизлар ташкил этади. Шундан 158 нафари - 11,6 фоизи раҳбар аёллардан иборат. Улар ҳам асосан Мактабгача таълим, Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларида фаолият юритади. Булунғур, Нуробод, Иштихон ҳамда Нарпай туманлари ҳокимликларида эса хотин-қиз раҳбар ходимлар фаолият юритмаслиги аниқланган.
Мазкур маълумотлар Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Давлат хизматида гендер тенгликни таъминлаш” мавзусидаги очиқ мулоқот жараёнида тилга олинди. 
Хусусан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали томонидан ташкил этилган мулоқотда давлат хизматида аёл раҳбарлар камлигининг сабаб ва оқибатлари, бу борада улар дуч келаётган муаммолар очиқ айтилди.
Раҳбар аёллар ҳамда олий таълим муассасалари талаба-қизлари иштирок этдган ушбу тадбирда вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш, улар малакасини босқичма-босқич ошириш, шахсий ва касбий жиҳатдан ривожлантириш, умуман, гендер тенгликка эришиш масалалари мулоқотнинг бирламчи мақсади сифатида атрофлича муҳокама қилинди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle