Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » “Энг улуғ, энг азиз” танловида иштирок этинг!

“Энг улуғ, энг азиз” танловида иштирок этинг!

26 июль 2019, Пятница
150
0

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими,  “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловини эълон қилади.

Танловга “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунига мувофиқ яратилган, халқ билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ҳаётий мисоллар орқали очиб берувчи ижодий асарлар қабул қилинади.

Шунингдек, танловга қабул қилинган материалларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз!” давлат дастурларининг ижроси, мазмун-моҳияти ва тарғиботи акс этганига алоҳида эътибор қаратилади.

“Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича мукофотланадилар:

– босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари – 3 та ўрин;

– телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари – 3 та ўрин;

– ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари – 3 та ўрин;

 интернет нашрлар, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган долзарб материаллар – 3 та ўрин;

– тасвирий санъат йўналиши асарлари – 3 та ўрин;

 фото асарлар ва дизайн ишлари – 3 та ўрин;

Шунингдек, ҳар бир номинация бўйича биттадан рағбатлантирувчи ўринлар ажратилади.

Танловга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

– муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

– муаллифнинг фуқаролик паспорти нусхаси;

– танловга тавсиянома (иш жойи, меҳнат жамоаси, устозлари номидан);

– муаллиф манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга 2018 йилнинг 1 августидан 2019 йилнинг 1 августигача бўлган даврда расман чоп этилган адабий-бадиий асарлар, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий санъат ишлари ва фото асарлар жорий йилнинг 5 августигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишланган тадбирлар доирасида аниқланиб, 17 август куни қимматбаҳо совғалар ва диплом билан мукофотланадилар.

Ижодий ишлар қуйидаги манзилда қабул қилинмоқда:

Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси. 

Телефонлар: 235-28-36; 235-28-40.


Ташкилий қўмита.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси