Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқандлик фаол аёллар давлат мукофотига сазовор бўлди

Самарқандлик фаол аёллар давлат мукофотига сазовор бўлди

05 март 2021, Пятница
148
0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартда қабул қилинган “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, бир гуруҳ фидойи, ташаббускор аёллар давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.
Мукофотланганлар орасида Самарқанд вилоятидан қуйидагилар бор:«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
ЖЎРАЕВА Саида - Самарқанд шаҳридаги «Азиза» масъулияти чекланган жамияти директори
«Дўстлик» ордени билан
ЭГАМОВА Дилором Юсуповна - Каттақўрғон шаҳар драма театри актрисаси
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
ДАВЛЯКАНОВА Вера Николаевна – Паст Дарғом туманидаги 12-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси
II даражали «Саломатлик» ордени билан
ҚАЛАНДАРОВА Муҳаббат Дурдибоевна - Ургут тумани тиббиёт бирлашмасининг Янгиариқ оилавий шифокорлик пункти мудири
«Шуҳрат» медали билан
БОЙМУРАТОВА Гулсин Аликуловна - Булунғур туманидаги «Ўроқли» маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle