Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

“Китобхонлик ҳафталиги”га марҳамат!

02 апрель 2021, Пятница
143
1

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг апрель ойининг биринчи ҳафтасини Ўзбекистонда “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган. 

Шу муносабат билан 5-9 апрель кунлари Республикамизнинг барча ҳудудида “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари ўтказилади. 


 

Ушбу ҳафталик давомида вилоят ахборот-кутубхона марказида “Санъат оламига саёҳат”, “Ҳаётингиз давомида ўқиган энг яхши асар”, “Ёшлар ва китобхонлик маданияти”, “Икки авлод учрашуви”, “Тарихимиз билимдонлари”, “Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби” каби бири-биридан қизиқарли тадбирлар, шунингдек, халқимизнинг ардоқли фарзандлари Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, Ботир Зокиров сингари эл суйган ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган кечалар, қизиқарли танловлар, кутубхона бўйлаб саёҳатлар, китоблар кўргазмалари ташкил этилади.

Дарвоқе, шу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳарлари ва туманларида ўтказилиши кўзда тутилган.

Барча-барчани ушбу китобхонлик тадбирларида фаол иштирок этишга чорлаймиз. 

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (1)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Dilafruz isoqjonova
Dilafruz isoqjonova Гости 5 апреля 2021 16:43
Assalomu alaykum ,bu tadbirlar qachon qayerda boʻlishini qanday bilsak boʻladi
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси