Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

Ургут тажрибаси ўрганилди

07 апрель 2021, Среда
221
0
Юртимизда сув тақчиллиги ҳамда сув ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ўсиб бораётгани сабабли қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини кескин ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинган эди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси ташаббуси билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими ҳамкорлигида мазкур қарорда белгиланган устувор вазифаларнинг Ургут туманидаги ижросига бағишланган пресс-тур ўтказилди.
Унда иштирок этган марказий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари журналист ва блогерлари дастлаб “Интенсив Эко Гарден” кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан Туркиянинг замонавий сув тежамкор технологияси асосида барпо этилган 110 гектарлик интенсив боғ билан танишишди.
Шунингдек, улар ушбу кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан 115 гектар ер майдонида барпо этилган ёнғоқзор плантациясида сув тежамкор технологиялар жорий этилиши юзасидан амалга оширилган ишларни ҳам кўздан кечиришди.
Пресс тур қатнашчилари юқоридаги сингари истиқболли лойиҳалардан бири «Акрамобод замин баҳори» фермер хўжалиги томонидан бажарилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан ҳам танишишди. Бу ерда Туркиянинг «Торос» компанияси билан ҳамкорликда умумий қиймати 3,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Лойиҳага кўра, суғорилмайдиган лалми ерда 200 гектарлик замонавий интенсив боғ барпо этилади.
Шунингдек, фермер хўжалиги томонидан 3,5 миллион АҚШ доллари қийматдаги «Инветро» лабораторияси қурилиши ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. 2022 йилда иш бошлаши кутилаётган лабораторияда йилига 5 миллион дона мевали кўчатлар етиштириш мўлжалланмоқда. Мазкур лаборатория фаолият бошлагач, чет давлатлардан келтириладиган мевали кўчатлар шу ернинг ўзида етиштирилади.
Журналист ва блогерлар «Фруктовая карзинка» фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Бу ерда маҳаллийлаштириш дастури асосида сув тежамкор технологиялар учун, турли ҳажмдаги бетон устунлар, брезент қопламали ёпқич, турли ҳажмдаги пластмасса қувурлар сингари ўнлаб турдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилмоқда.
Ушбу масканда ташкил этилган тақдимотда Ургут тумани ҳокими ўринбосари, Бегзод Тугалов журналист ва блогерлар учун туманда сув тежамкор технологиялар жорий этилиши юзасидан амалга ошириладиган лойиҳалар юзасидан атрофлича маълумот берди.
Таҳлилларга кўра Ургут туманидаги 24,5 минг гектар суғориладиган ерларнинг сувга бўлган талаби 173,0 миллион м³ни, ажратилган сув лимити эса 147,1 миллион м³дан иборат бўлиб, сув танқислиги 25,9 миллион м³ни ташкил этади. Бу ҳолат сув тежовчи технологиялардан фойдаланишни тақазо этади. Шу сабабли Ургут туманида ушбу қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида белгиланган 1 минг 205 гектар ўрнига 3 минг гектар майдонларда сув тежамкор технологиялар жорий этилиши кўзда тутилган.
-Мазкур дастур доирасида 3000 гектар интенсив ток ва боғзорларда қўшимча 1 минг 100 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган,-деди Бегзод Тугалов.- Бундан ташқари, инвестиция дастури доирасида қишлоқ хўжалиги йўналишида 2021-2022-йилларда 58 та 155,6 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилиб, 400 та янги иш ўринлари яратилади.
2021 йилнинг 1 январь ҳолатига туманда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилган майдон 1200 гектар бўлиб, ўтган 3 ой мобайнида берилган имтиёз ва кредитлардан фойдаланган ҳолда 1 апрель ҳолатига 2561 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун қурилиш ишлари бошланиб, бу кўрсаткич жами 3850 гектарга етказилди.
Туманда 2021 йилда сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган 3000 гектар майдонларда 223 та фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 67,8 миллиард сўмга тенг лойиҳалар амалга оширилиши мўлжалланган. Шундан 42,5 миллиард сўмини ўз маблағлари ва 25,2 миллиард сўмини банк кредитлари ташкил этмоқда.
Ҳозирга қадар жами 28,4 миллиард сўм ўзлаштирилган бўлиб, пудратчилар билан 3079,4 гектар майдон учун шартномалар тузилган ва 2651 гектар майдонда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида электр энергия сарфи 30 фоизга, минерал ўғитлар сарфи 45 фоизга ва ёқилғи мойлаш материаллари сарфининг 35 фоизга иқтисод қилинишига эришилади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигига замонавий агротехнологияларнининг жалб этилиши натижасида 2020 йилдагига нисбатан 15 фоизга кўп яъни 25,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга чиқарилади. Экспорт қилинадиган 33595 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 21850 тоннасини қуруқ мева ва майиз маҳсулотлари, қолган 11745 тоннасини сабзавот, дуккакли ва бошқа маҳсулотлар ташкил этади.
Ўз навбатида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан олинган даромад ҳисобидан қўшимча 11,5 миллиард сўм солиқ тушумлари амалга оширилади.
Туман ҳокимлиги масъул ходимлари ва соҳа раҳбарлари журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб беришди.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle