Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

ҲАФТАЛИК МЕДИА-ТАДБИРЛАР

16 апрель 2021, Пятница
492
0
19 апрель
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Вилоятда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари”.
Иштихон тумани ҳокими Шуҳрат Негматов иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Туман ҳудудидан ўтувчи магистрал йўл бўйидаги сайёҳларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик шахобчалари билан танишиш”.
Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров иштирокида очиқ мулоқот.
Мавзу: “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бозор тушумлари режаси бажарилиши, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар”.
Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худойбердиев иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш бўйича кўрилаётган чоралар”.
20 апрель
Каттақўрғон тумани ҳокими  Жамшид Насриддинов иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Саноат ривожланишида қандай ўзгаришлар содир бўлмоқда? Ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари билан таништирув”.
Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймонов иштирокида очиқ мулоқот.
Мавзу: “Тумандаги ички йўлларнинг аҳволи тўғрисида”.
Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланишни тарғиб этиш, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, патронаж хизматини самарали ташкил этиш”.
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Даврон Жуманиязов иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Патронаж ҳамшираларининг иш фаолияти: улар учун яратилаётган шарт-шароит, ажратилаётган маблағ ва қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чоралар”.
21 апрель
Қўшработ тумани ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Чекка ҳудудларда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан бажарилаётган ишлар”.
Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси бошлиғи Якуб Мирзараҳимов иштирокида очиқ мулоқот.
Мавзу: “Сарҳисоб: божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар”.
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Мақсуд Қурбонов иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Янги барпо этилган Давлат хизматлари марказлари шарт-шароити ҳамда олис ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолига "сайёр" давлат хизматларини кўрсатиш жараёни билан танишув”.
“Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Фарҳод Ражабов иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Йилнинг биринчи чорагида соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисоби”.
22 апрель
Иштихон тумани ҳокими Шуҳрат Негматов иштирокида очиқ мулоқот.
Мавзу: “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига кўрсатилаётган ёрдам, бу борада олиб борилаётган ишлар”.
Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган ишлаб чиқариш лойиҳалари билан таништириш”.
Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган банк кредитлари. Сарҳисоб”.
Самарқанд вилоят статистика бошқармаси бошлиғи Толиб Сидиков иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Респуб-ликасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан статистика тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан”.
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бошлиғи Суҳроб Рафиқов иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Хотин-қизларни ички туризмга жалб этиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби”.
23 апрель
Пахтачи тумани ҳокими Музаффар Ҳамдамов иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Фермер хўжаликлари тажрибасини ўрганиш, доимий иш ўринлари яратишда амалга оширилаётган ишлар”.
Қўшработ тумани ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев иштирокида очиқ мулоқот.
Мавзу: “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам кўрсатиш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар”
Самарқанд вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси бошлиғи Комил Юсупов иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Вилоят аҳолисининг неча фоизи тоза ичимлик суви билан қамраб олинган: соҳадаги муаммо ва камчиликлар”.
24 апрель
Жомбой тумани ҳокими Қаюм Собиров иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирув”.
Тойлоқ тумани ҳокими Баҳодир Бобоназаров иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Аҳолини иш билан таъминлаш туман ҳудудий дастури ижроси ҳақида”.
Cамарқанд вилоят ахборот ва 
оммавий коммуникациялар бошқармаси
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle