Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

ҲАФТАЛИК МЕДИА-ТАДБИРЛАР

23 апрель 2021, Пятница
300
0
26 апрель
Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Ҳазрати Довуд зиёратгоҳида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништирув”.
Самарқанд вилояти прокурори Равшан Машарипов ищтирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Вилоятда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг натижалари сарҳисоби”.
МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Алишер Зокиров иштирокида очиқ мулоқот.
Мавзу: “Соҳадаги ўзгаришлар, биринчи чорак якунлари бўйича таҳлил”.
Самарқанд вилояти ер ресурслари, ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Фозил Худойқулов иштирокида очиқ мулоқот.
Мавзу: “Кадастр соҳасида рақамли технологияларнинг жорий этилиш ҳолати”.
27 апрель
Оқдарё тумани ҳокими Нажмиддин Сулаймонов  иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Инвестицион лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кичик саноат зоналари фаолияти бўйича”.
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шавкат Раҳмонов иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи ҳамда уларни барвақт профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар”.
Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Cалоҳиддин Нуриев иштирокида очиқ мулоқот.
Мавзу: “Соҳадаги ўзгариш ва ислотҳотлар, жумладан, ННТлар фаолияти тўғрисида”.
28 апрель
Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Янги иш ўринлари яратиш бўйича кўрилаётган чоралар”.
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш Самарқанд вилояти инспекцияси  бошлиғи Искандар Камолов иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: «Ғалла, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишти-ришда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этишнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлиги ҳақида».
Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Адҳам Баҳромов иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Соҳада амалга оширилаётган ишлар, СЭОЖС бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби”.
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ бошлиғи иштирокида очиқ мулоқот.
Мавзу: “Вилоят ҳудудида юз бераётган йўл транспорти ҳодисалари таҳлили”.
29 апрель
Нарпай тумани ҳокими (Шерзод Раҳмонов) иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиш”.
Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Негматов иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгуси муҳим режалар”.
Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев иштирокида очиқ мулоқот.
Мавзу: “Уюшмаган ёшларни оммавий спортга жалб қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар”.
30 апрель
Булунғур тумани ҳокими Баҳодир Баҳромов иштирокида пресс-тур.
Мавзу: “Жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида бажарилаётган ишлар билан таништириш”.
Самарқанд вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Ботир Мирзаев иштирокида очиқ мулоқот.
Мавзу: “Аҳоли мурожаатлари: таҳлил ва ечим”.
Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Лазиз Ҳамидов иштирокида матбуот анжумани.
Мавзу: “Жорий йилда вилоятимизда ижтимоий соҳа объектларининг қурилиши. Умумтаълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси ва шифохоналарнинг қанчаси янгиланади?”

Cамарқанд вилоят ахборот ва 
оммавий коммуникациялар бошқармаси
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle