Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Самарқанд шаҳри бўйлаб пресс-тур ташкил этилди

Самарқанд шаҳри бўйлаб пресс-тур ташкил этилди

29 апрель 2021, Четверг
25
0

Жорий йилда Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан шаҳримизнинг баъзи кўчаларида дарахтларни кўчирилиши ёки кесилиб, ўрнига янгиси экилиши кўзда тутилган. 
Бугун Самарқанд шаҳрида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-тур шу мавзуга бағишланди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб шаҳарнинг Бўстонсарой кўчасида ахборот берилди. Ўрганишлар давомида ушбу қўчанинг кенгайтирилиши муносабати билан 29 та яъни чинор, шумтол, тут, дуб дарахтлари кесилиши маълум бўлган. Шунингдек, ўрнига қиммат тур ҳисобланган дарахт ниҳоллари экилиши ва маъсул ташкилотлар томонидан 2 йил мобайнида парвариш қилиниши белгиланган. 113 туп  арча, каштан ва олча дарахтлари шаҳарнинг бошқа ҳудудига кўчириб экилиши мўлжалланган.
Бу ҳақда пресс-тур иштирокчиларига тўлиқ маълумот берилди.
Мазкур дарахтларнинг кесилиши ёки кўчирилиши борасидаги хулосалар жамоатчилик ва журналист ҳамда блогерлар фикрига ҳамда мутахассисларнинг ўрганишига асосланган.
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси