Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » «Агарда очиқлик ва сўз эркинлиги курси давом этмаса, ахборот маконимизни яна бошқаларга бериб қўйишимиз ҳам мумкин», — Дилшод Саиджанов

«Агарда очиқлик ва сўз эркинлиги курси давом этмаса, ахборот маконимизни яна бошқаларга бериб қўйишимиз ҳам мумкин», — Дилшод Саиджанов

05 май 2021, Среда
67
0
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Халқаро пресс-клубнинг Бутунжаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган сессияси бўлиб ўтди. 
Сессияда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов ҳам иштирок этди. У сўз эркинлиги ҳамда очиқликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
«Сўз эркинлиги бу — ҳар ким ўз фикрини эркин баён этиши. Ўзбекистон қўшилган халқаро ҳужжатлар — Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактда сўз эркинлиги билан боғлиқ муҳим фикрлар келтирилган. Сўз эркинлиги — бошқа инсон ҳуқуқлари каби масъулият ва жавобгарлик мавжуд экани. Яъни, ҳар бир ҳуқуқнинг ўз масъулиятлари бор ва у маълум чекловлар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Бу чекловлар қонун ва заруриятдан келиб чиқиб белгиланади. Яъни, шахснинг ички ҳаёти, давлат, жамоат ва соғлиқ хавфсизлиги ҳамда қадриятлар ҳимояси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Афсуски, кўпчилик ҳуқуқий ҳужжатларни ўқимай қўйди. Бўлажак журналистларга қарата шуни айтмоқчиман: ахборот соҳасидаги қонунчилик ҳажми унчалик катта эмас. Ҳужжатлар саноқли ва уларни пухта ўрганиш керак. Бу соҳада ишлаш учун халқаро ва миллий қонунчиликни чуқур билиш лозим.
Мен бу соҳада 2009 йилдан бери фаолият юритаман ва шу боис юз бераётган ўзгаришларга баҳо бера оламан. 2016 йилгача бизда кучли ОАВ йўқ эди. Ҳамма ахборот кўрарди, давлат асосий ахборот тарқатувчи эди. Ўша пайтларда биз чет эл ОАВ таъсирида эдик. Бугун эса вазият бошқача — бугун журналистларимиз ва блогерларимиз фаолияти кучайди ҳамда Ғарб ёки бошқа чет эл оммавий ахборот воситалари бу рақобатда ютқазди. 
Агарда очиқлик ва сўз эркинлиги курси давом этмаса, ахборот маконимизни яна бошқаларга бериб қўйишимиз мумкин. Шу боис 2019 йилда ахборот хизматлари фаолияти тикланди. Мақсад — бўлаётган ўзгаришлар, бирор муаммо ҳақида объектив муносабатни халққа очиқ етказиш. 
АОКА ваколатли давлат органи сифатида ахборот хизматлари фаолиятига турлича баҳо бериши мумкин, лекин уларга энг муносиб баҳони журналистлар ва блогерлар беради».

t.me/aoka_uz

Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси