Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Иккинчи жахон уруши устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги кенг нишонланмоқда

Иккинчи жахон уруши устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги кенг нишонланмоқда

06 май 2021, Четверг
65
0
Cамарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳамда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни ҳамда иккинчи жахон уруши устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида Ватанпарварлик рухидаги ҳарбий парадлар бўлиб ўтмоқда.
Навбатдаги тадбир Самарқанд шаҳрининг “Маkon Mall” инновацион кўнгил очар масканида бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар барчани яқинлашиб келаётган 9 май “Хотира ва қадрлаш” куни билан табриклаб, қозонилган ғалабада ўзбек халқининг улкан ҳиссаси борлигини таъкидлади.
Тадбир ҳарбий хизматчилар томонидан урушнинг сўнги йилларида қозонилган ғалабани акс эттирувчи саҳна кўриниши, фахрий қоравул взводининг чиқишлари томошабинларда катта таасурот қолдирди. Шу каби тадбирлар шахримиз бўйлаб  кенг кўламда ўтказилиб келинмоқда.
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси