Telefonlar:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40
» » Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди Давлат грантлари ажратиш учун 1-тур танловни эълон қилади

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди Давлат грантлари ажратиш учун 1-тур танловни эълон қилади

07 май 2021, Пятница
215
0
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 1-тур танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, хотин-қизлар ва ёшларни иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги кўникмаларини юксалтириш орқали тадбиркорликнинг турли соҳаларига кенг жалб қилиш;
- Чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолини  оммавий спорт турларига кенг жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этишни кучайтириш;
- Фуқаролар ўртасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва аҳоли кенг қатламлари ўртасида тарғиб этиш;
- Оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш: болаларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш;
- Норасмий меҳнат миграциясини олдини олишда, меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган ишчи кучи бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
- Нодавлат нотижорат ташкилотлари кадрлар салоҳиятини ошириш, уларга грант ёзишга методик кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолиятига янги инновацион йўналишларни яратиш;
- Маҳалла ва оилалардаги ижтимоий маънавий-муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи холатлар, ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, эрта никоҳнинг олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Ўсиб келаётган ёш авлодда ота-онани, кексаларни ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғусини шакллантириш;
- Вилоятда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг ижроси таъминлаш мақсадида жамоатчилик назоратини ўтказиш, босма ва электрон ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 
  2. Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/samarqand_jamoat_fondi телеграмм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 31 миллион сўмгача. 
Ҳужжатлар 2021 йил 10 майдан 10 июнгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): 140107, Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчаси 159-“а” уй манзилига Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва дўстлик уйи биноси (110-хона), “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
 Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 353-18-00
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Hamkorlar

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Samarqand viloyat axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi

redvid esle