Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

АХБОРОТ ХИЗМАТИ “УРИШИШ”ГА ТАЙЁР (МИ)?

03 сентябрь 2019, Вторник
75
0
 


Самарқанд вилоят “Оила” марказида Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ахборот хизмати раҳбарлари учун   ташкил этилган ўқув-семинарида шу ва бошқа мавзуларда сўз борди.

- Энди одамлар ёки ташкилотлар эмас, қиёфалар уришади,- деди Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникация университетининг профессор-ўқитувчиси Беруний Алимов ўз чиқиши давомида. - Биз, ахборот хизматлари ходимлари, ташкилотимиз қиёфасини, имижини яратувчилармиз, демак, энди урушга биз кирамиз!


Шунингдек, ўқув машғулотларида тажрибали тренерлар - Гулнора Нишонова ва Гулмира Шукуровалар ўз тақдимотларида соҳага доир қонунчилик, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборот ишининг ўзига хос жиҳатлари, ахборот хизматларининг асосий мақсад ва вазифалари, ташкилот имижи ва уни бошқариш, медиарежалаштириш асослари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари учун тадбирлар ташкил этишнинг самарали услублари, PR-матнлар тайёрлаш қоидалари, матбуот анжумани, медиатур, брифинглар ўтказиш ва бошқа бир қатор муҳим масалаларга эътибор қаратишди. Шунингдек, иштирокчилар билан амалий машғулотлар ўтказилди.

 

70 га яқин матбуот котиблари ва мутахассислари иштирок этган мазкур тадбирда республикамизда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг очиқлигини таъминлаш, медиа маконда мамлакатимизнинг имижини шакллантириш, ахборотлар кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятига урғу берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъул ходими Жавоҳир Қудратовнинг таъкидлашича,  Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур семинар-тренинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Ушбу манбага кўра, шу кунгача “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзуидаги бундай тизимли ўқув-семинарлари республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилган.

Роҳила ОЧИЛОВА,

Бошқарма бош мутахассиси
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры