Телефонлар:
(66) 235-28-36
(66) 235-28-40

“Қилган ишимиздан қиладиганларимиз кўп...”

12 май 2021, Среда
84
0
Самарқанд вилоят Матбуот марказида Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Неъматов иштирокида “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгуси муҳим режалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Баҳодир Неъматов йилнинг дастлабки уч ойида амалга оширилган ишлар ва кейинги чоракда қилиниши кўзда тутилаётган режалар хусусида сўзлаб берди.
 – Самарқанд вилоятидаги 2067 та кўп қаватли уйлардаги 71 мингдан ортиқ хонадонларда 225 мингдан кўпроқ аҳоли истиқомат қилмоқда, – деди Баҳодир Неъматов. – 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумига барқарор тайёргарлик кўриш мақсадида 127 та кўп квартирали уйларда таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 158 та уйда таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Вилоятдаги мавжуд кўп қаватли уйларнинг жорий таъмирланиши лозим бўлган 294 тасини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида 40 та уйнинг 20,5 минг кв.м. том қисми мукаммал, 6 та уйнинг 750 кв.м. қисми жорий, уйларга кирувчи 51 та йўлакларни, 17 та уйнинг ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини, 9 та уйнинг фасад қисмини, 8.310 м ирригация тизимини таъмирлаш, 23 та болалар майдончаси қуриш, 6 та уйларга 15 та кодли қулфли темир эшиклар ўрнатиш, 31,1 минг кв.м. тротуарларни бетон билан текислаш, 177 та ташқи ёритиш мосламаларини таъмирлаш режалаштирилган.
 Вилоят, айниқса Самарқанд шаҳрида кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаш энг оғриқли муаммо. Бошқарма бошлиғи бу масалага алоҳида тўхталди:
– Бу йил Самарқанд шаҳридаги РК-1 марказий қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш лойхасини амалга ошириш ишлари белгиланган. “Elit Grand” МЧЖ пудратчи қилиб танланган. Ишлар тасдиқланган график асосида давом эттирилмоқда.Керакли жиҳозлар чет давлатдан келтирилган. Айни пайтгача жами 1 098 метр узунликдаги қувурлар ётқизилган. 2021-йилнинг II-чорагида 2021-2022 йилги куз қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида жами: уч млрд.сўм бўлган манзилли дастур тасдиқланиб Самарқанд шаҳрида мавжуд маҳаллий қозонхоналарда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ҳам муаммоли масала. Бу борада қилинган ва қилинадиган ишлар борасида Бошқарма бошлиғи куюниб гапирди: – Вилоят аҳолисининг 67 фоизини тоза ичимлик суви билан таъминлаганмиз, деб ҳисобот бериб келдик, аммо охирги ҳисоб-китоблардан маълум бўлдики, бу кўрсатгич 57 % экан. Ҳали кўп аҳоли ташиб бериладиган сув ичмоқда. Самарқанд шаҳри аҳолисига ҳам кечаю-кундуз узлуксиз сув бера олганимиз йўқ. Аммо бу борада ҳаракатларимиз тўхтагани йўқ. Самарқанд вилоятида жами 411 та ичимлик сув иншоотини ва 3 285,3 км ичимлик сув тармоғини қуриш, 563 та ичимлик сув иншооти ва 711,0 км ичимлик сув тармоғини реконструкция қилиши ишларини амалга оширилиши лозим. 12 та туман, 226 та аҳоли яшаш пунктидаги 163 336 та хонадонларда 890 108 та аҳоли мавжуд бўлиб, шундан, 53 998 та аҳоли ташиб етказиб бериш орқали ва 824 000 та аҳоли альтернатив ичимлик суви билан таъминланган. Уларни ичимлик суви билан таъминлаш учун 186 та сув иншооти ва 920 км сув тармоғларини қуриш ҳамда 134 та сув иншоотини ва 57 км сув тармоғларини реконструкция қилиш ишларини амалга оширилиши лозим. 
Анжуманда журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Каримберди ТЎРАМУРОДОВ 
Обсудить
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Партнеры

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси